Жозеп Боррель: Май ойи охиригача бир неча давлат Фаластин мустақиллигини тан олади
Европанинг бир қанча аъзо давлатлари май ойи охиригача Фаластин давлатини тан олиши кутилмоқда. Бу ҳақда Reuters агентлиги ЕИ ташқи ишлар вазири Жозеп Боррелнинг 29 апрель куни Ар-Риёдда бўлиб ўтаётган Жаҳон иқтисодий форумининг навбатдан ташқари йиғилиши чоғида берган баёнотига таяниб хабар берди. ЕИ дипломатияси раҳбари қайси давлатлар муҳокама қилинаётганига аниқлик киритмади.
Март ойида Испания, Ирландия, Мальта ва Словения биргаликда Фаластин
давлатини тан олишга интилишларини эълон қилган эди.
Жумладан,
Испания бош вазири Педро Санчес аввалроқ Мадрид Фаластин мустақиллигини тан олиш
муддатини июлгача узайтирмоқчилигини
ҳамда ЕИда тез орада бир неча аъзоларни бир хил позицияни эгаллашга туртки берувчи “салмоқли масса” вужудга келишини айтганди.
Ҳозиргача Европа Иттифоқининг 9 та давлати – Болгария, Венгрия, Кипр, Малта, Полша, Руминия, Словакия,
Чехия ва Швеция Фаластинни тан олган.
БМТга
аъзо 193 давлатдан 140 таси Фаластин ҳудудларини алоҳида давлат сифатида
тан олган.