беньямин нетаняху
Нетаняху ҳар қандай кўринишдаги Фаластин давлати тузилишига қаршилигини билдирди
Исроил бош вазири Беньямин Нетаняху АҚШ маъмуриятига ҳар қандай кўринишдаги Фаластин давлати ташкил этилишига қарши эканлигини айтди. “Нетаняхудан кейинги кун. Кўпчилик Исроил фуқаролари учун бу кейинги кун. 30 йил давомида мен доимий равишда бир нарсани айтдим: бу можаро давлатнинг йўқлиги ҳақида эмас, балки унинг мавжудлиги ҳақидадир”, - деди у.
Давомини ўқиш...19.01.2024 10:46Нетаняху Халқаро суднинг Ғазо бўйича қарорини рад этади
Исроил бош вазири Беньямин Нетаняху Халқаро суднинг Ғазо секторида геноцид ҳолатлари бўйича Исроилга қарши вақтинчалик чоралар тўғрисидаги қарорини рад этди. миллий хавфсизлик ва мудофаа вазирлари эса Халқаро судни «антисемитизм»да айблади.
Давомини ўқиш...26.01.2024 20:52Нетаньяху Рамазон ойида Ал-Ақсога киришни чеклашни режалаштирмоқда
Исроил бош вазири Беньямин Нетаняху миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвирнинг Рамазон ойида мусулмонларнинг Ал-Ақса масжидига киришини чеклаш бўйича тавсияларини қабул қилди.
Давомини ўқиш...19.02.2024 09:44Нетаняху айрим араб етакчилари уни қўллаб-қувватлаётганини тан олди
Исроил бош вазири Беньямин Нетаняху айрим араб етакчилари уни қўллаб-қувватлашини тан олиб, улар Рафаҳга ҳужумни ҳам маъқуллашларини таъкидлади. "Улар буни [Рафаҳга ҳужумни] тушунишади ва ҳатто жимгина рози бўлишади", деди у.
Давомини ўқиш...12.03.2024 07:44Нетаняху кетади, лекин ҲАМАС қолади – АҚШ разведкаси
АҚШ разведкаси томонидан эълон қилинган янги ҳисоботда Исроил бош вазири Беньямин Нетаняхунинг ҳокимиятни ушлаб туриш қобилияти шубҳа остига олинди. Шунингдек, Исроил "ХАМАСни йўқ қилиш" мақсадига эришишда қийналиши прогноз қилиниб, "Исроил кўп йиллар давомида ҲАМАСнинг доимий қуролли қаршиликларига дуч келиши мумкинлиги" қайд этилди.
Давомини ўқиш...13.03.2024 07:51Трамп Байденни Фаластин тарафдори эканликда айблади
АҚШнинг собиқ президенти ва Республикачилар партиясидан президентликка эҳтимолий номзод Жо Байденни Фаластинпараст намойишчилар босими остида “Исроилни ўз ҳолига ташлаб қўйганликда” айблаб, “демократлар Исроил учун жуда ёмон”, деди. Шунингдек, у Исроил қўллаётган уруш усуллари учун танқид қилинмаслиги керак деб ҳисоблайди.
Давомини ўқиш...19.03.2024 08:20Нетаняху АҚШ Конгрессидаги нутқида нималар деди?
Исроил бош вазири Беньямин Нетаняху АҚШ Конгрессидаги нутқида президент Байденга Исроил давлатини кучли қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдирди. Шунингдек, Рафаҳда Исроил армияси томонидан “бирорта ҳам бегуноҳ фаластинлик ўлдирилмаганини” маълум қилди - асосий иқтибослар.
Давомини ўқиш...25.07.2024 14:34