19.03.2024 08:20

Трамп Байденни Фаластин тарафдори эканликда айблади

АҚШнинг собиқ президенти ва Республикачилар партиясидан президентликка эҳтимолий номзод Жо Байденни Фаластинпараст намойишчилар босими остида “Исроилни ўз ҳолига ташлаб қўйганликда” айблаб, “демократлар Исроил учун жуда ёмон”, деди.

АҚШнинг собиқ президенти Исроилни ҳарбий операцияни “тезроқ тугатиш”га чақириб, сулҳ ёки ўт очишни тўхтатишни эмас, балки “зафарли якунга қадар урушишни” назарда тутиб: “Ўйлайманки, буни тугатишингиз ҳамда буни тезроқ амалга ошириб, бутун дунёга аввалги тинчликни қайтаришингиз керак. Бизга бутун дунёда тинчлик керак”, - деди.

Исроилни қўллаётган уруш усуллари учун танқид қилмаслик керак, деб ҳисоблайдиган Трамп демократларни Исроилга етарлича ёрдам бермаётгани, президент маъмуриятини эса ўта Фаластинпараст позицияси учун қоралади.

“7 октябрь куни улар жуда кўп одамларни йўқотишди. Балки у [Байден] буни унутгандир. У "қаердан кўпроқ овоз олсам бўлади", деб қарайди ва Фаластин тарафдорларининг юришларини кўради - улар кўп – ва: "Исроил ўрнига шу йўлдан юрганим маъқул", дейди. Исроил қандай қилиб ҳалигача бу одамлар билан қолаётгани билмайман”, — дея қўшимча қилди Трамп.

Трампнинг интервьюси эфирга узатилишидан сал аввалроқ Исроил бош вазири Беньямин Нетаняху: “Президент Трампнинг Исроилни қаттиқ қўллаб-қувватлаганини қадрлайман. У президент бўлганида Қуддусни Исроилнинг пойтахти деб тан олди, Америка элчихонасини у ерга кўчирди, Голан тепаликларидаги суверенитетимизни тан олди, Эрон билан тузилган ҳалокатли ядровий келишувдан чиқди. Биз биргаликда ишладик ва тўрт араб давлати билан тинчлик ўрнатган тарихий Иброҳим келишувига воситачилик қилдик”, - дея АҚШнинг собиқ президентини мақтаганди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.