19.02.2024 09:44

Нетаньяху Рамазон ойида Ал-Ақсога киришни чеклашни режалаштирмоқда

Исроил бош вазири Беньямин Нетаняху миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвирнинг Рамазон ойида мусулмонларнинг Ал-Ақса масжидига киришини чеклаш бўйича тавсияларини қабул қилди. Бу ҳақда Исроилнинг 13-канал телеканали хабар берди.

Қайд этилишича, бош вазир Шин Бет (Шабак) ички хавфсизлик агентлигининг бу қарор фаластинликлар ва Исроил полицияси ўртасида тўқнашувларга сабаб бўлиши мумкинлиги ҳақидаги огоҳлантиришларига эътибор бермаган.

Яқин кунларда бу борада якуний қарор қабул қилиниши кутилмоқда.

7 октябрь куни Исроилнинг Ғазо секторига агрессияси бошланганидан бери Исроил хавфсизлик кучлари ўн минглаб намозхонларнинг Ал-Ақсо масжидига киришини тақиқлаб келмоқда.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.