Ҳаж

  • Ҳаж мавсумида илк бор "ақлли" қутқарувчи дрондан фойдаланилади

    Саудия Арабистонида жорий йилги Ҳаж мавсумида илк бор Falcon номли ўт ўчирувчи ва қутқарувчи дрон ишга туширилади. Сунъий интеллект билан жиҳозланган дрон баланд тоғларда ёки чеккароқ ҳудудларда ёнғинни ўчириш ва қутқарув ишларини олиб боришга мўлжалланган.

  • Ҳаж учун 40 йил тайёрланди

    Индонезияда кўча супурувчи бўлиб ишловчи Легиман Ҳажга бориш учун учун1986 йилдан буён пул йиғди. "Ниҳоят, Каъбани ўз кўзим билан кўра олганимга ҳали ҳам ишонолмаяпман", дейди ҳозирда рафиқаси билан бирга Маккада бўлган Легиман.

    Давомини ўқиш...
    164
    27.05.2025 10:37
  • Испаниялик уч мусулмон отда Ҳажга етиб борди

    Испаниянинг уч фуқароси – Абдулқодир Ҳарқасси, Абдуллоҳ Эрнандес ва Ториқ Родригес андалусияликлар 500 йил аввал босиб ўтган қадимий йўлни 7 ой давомида босиб ўтиб, Маккага етиб боришди. Улар 7 минг км масофа ҳамда 11 давлатни кесиб ўтган.

    Давомини ўқиш...
    247
    26.05.2025 11:00
  • Бельгия фуқароси Ҳажга велосипедда борди

    Анас шу йилнинг март ойида, Рамазон ойида Ҳаж зиёрати учун йўлга чиққан бўлиб, Германия, Австрия, Босния ва Герцеговина каби 9 мамлакатни босиб ўтган. У тоғлар, нотекис йўллар ва турли об-ҳаво шароитларида машаққат чеккан бўлса-да, мақсадидан қайтмади.

    Давомини ўқиш...
    153
    24.05.2025 09:02
  • Саудияга Ҳаж зиёрати учун 600 мингдан ортиқ хорижлик етиб борди

    Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра ишлари вазирлиги маълум қилишича, ҳозиргача мамлакатга қуруқлик, ҳаво ва денгиз орқали 600 мингдан ортиқ зиёратчи борган. Бу Ҳаж мавсуми учун тақдим этиладиган умумий визаларнинг 42 фоизини ташкил этиб, хорижий зиёратчилар оқими тезлашиб бораётганини кўрсатади.

    Давомини ўқиш...
    148
    20.05.2025 17:16
  • Каъба атрофида расмга тушиш тақиқлангани ростми?

    Ижтимоий тармоқларда Каъба атрофида суратга олиш тақиқлангани ҳақида хабарлар тарқалди. Баъзи инстаблогерлар Ҳаж ва Умрага бораётганларни "огоҳликка чақириб", бир неча чиқишлар қилди. Уларнинг айтишича, "бу тақиқни бузганларга биринчи марта 520 доллар жарима, кейингисида 10 йилга депорт" жазоси тайинланиши мумкин. Бу қанчалик ҳақиқатга яқин?

    Давомини ўқиш...
    1044
    14.02.2025 14:55
  • Саудия Арабистони зиёратчиларга болаларни олиб келишни тақиқлади

    Саудия Арабистонида 2025 йилда болаларнинг хавфсизлигини таъминлаш, яъни ҳаж зиёрати чоғида уларга турли зарар етмаслиги учун болаларни Ҳаж зиёратига олиб боришни тақиқлади.

    Давомини ўқиш...
    624
    11.02.2025 14:44
  • Саудия Умра зиёрати учун менингитга қарши эмлаш талабини бекор қилди

    Саудия Арабистони ҳукумати Умра зиёрати учун мамлакатга ташриф буюрувчиларга қўйилган менингитга қарши мажбурий эмлаш талабини бекор қилди. Ушбу қарор 2025 йил 1 февралдан амал қилаётган эди.

    Давомини ўқиш...
    1469
    08.02.2025 08:32
  • Ҳаж вақтида ўнга яқин Ўзбекистон фуқароси вафот этди

    Ўзбекистонликларнинг қандай сабаб билан вафот этгани аниқ эмас. Аввалроқ Саудия расмийлари 2024 йилги Ҳаж мавсумида 1300 дан ортиқ одам ҳаётдан кўз юмганини билдирганди. Ҳалок бўлганлар орасида бир неча кексалар ва сурункали касалликларга чалинганлар бор. Бундан ташқари, Маккада Ҳаж кунларида жазирама иссиқ кузатилди. Шунингдек, расмий ҳужжатлари бўлмаган зиёратчилар Ҳаж йўналиши бўйлаб кондиционер ўрнатилган иншоотларга кира олмагани айтилмоқда.

    Давомини ўқиш...
    1775
    29.06.2024 09:00
  • Ҳаж вақтида 550 дан ортиқ зиёратчилар вафот этди, уларнинг аксарияти - мисрликлар

    2024 йилги Ҳаж мавсумида Саудия Арабистонида 550 нафардан ортиқ зиёратчи оламдан ўтди. Уларнинг аксарияти – 323 нафари мисрликлар. Ўлим ҳолатларига асосан 52 даражага етган юқори ҳарорат сабаб бўлган, қолганлари иссиқлик мавжуд касалликларни кучайтириши натижасида рўй берган. Бир киши тиқилинчда қолиб кетган.

    Давомини ўқиш...
    1191
    19.06.2024 08:52
1
2

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.