24.05.2025 09:02
157
Бельгия фуқароси Ҳажга велосипедда борди
Белгиялик мусулмон – 26 ёшли Анас ал-Разки уч ойлик сафаридан сўнг велосипедда Саудия Арабистонига етиб борди.
Анас шу йилнинг март ойида, Рамазон ойида Ҳаж зиёрати учун йўлга чиққан бўлиб, Германия, Австрия, Босния ва Герцеговина каби 9 мамлакатни босиб ўтган. У тоғлар, нотекис йўллар ва турли об-ҳаво шароитларида машаққат чеккан бўлса-да, мақсадидан қайтмади.
“Бу бир орзу эди: ҳозир Маккада турганимга ишонолмаяпман. Ниҳоят Саудия Арабистонига келганим учун Аллоҳнинг баракотини ҳис қиляпман”, деган у.
Йўл давомида Анасга ҳаётида илк бора кўрган одамлар ҳам ёрдам берган ва уни қўллаб-қувватлаган.