03.06.2025 06:20
50
Ҳаж мавсумида илк бор "ақлли" қутқарувчи дрондан фойдаланилади
Саудия Арабистонида жорий йилги Ҳаж мавсумида илк бор Falcon номли ўт ўчирувчи ва қутқарувчи дрон ишга туширилади. Бу ҳақда Arab News хабар берди.
Сунъий интеллект билан жиҳозланган дрон баланд тоғларда ёки чеккароқ ҳудудларда ёнғинларни ўчириш ва қутқарув ишларини олиб боришга мўлжалланган. У юқори баландликларда 12 соатгача парвоз қилиб, тахминан 40 килограммгача юк кўтариши мумкин.
Дрон ҳодиса жойидан жонли эфирга узатиш имкониятини ҳам беради. Унинг асосий афзалликлари тезкор жавоб бериш, ходимлар учун хавфни камайтириш ва реал вақт режимида тасвирга олиш орқали қарор қабул қилиш имкониятларидан иборат.
Олдинроқ, 2025 йилги Ҳаж мавсуми учун Саудия Арабистонига хориждан бир миллиондан ортиқ зиёратчи келгани ҳақида хабар бергандик. Ҳажга келганларнинг 53 фоизи эркаклар, 47 фоизи эса аёллардир.