11.06.2025 12:52
245

Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркия, Озарбайжон ва Покистон махсус кучлари биргаликда ўқув машғулотлари ўтказади

Озарбайжоннинг Боку шаҳрида жорий йил сентябрь ойида ўтказилиши режалаштирилган “Чексиз биродарлик – IV” номли кўп миллатли ҳарбий машғулотларга бағишланган конференция бўлиб ўтди. Ушбу машғулотларда Озарбайжон, Туркия, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Покистоннинг махсус кучлари иштирок этади.

APA ахборот агентлигининг хабар беришича, конференция давомида иштирокчи давлатларнинг махсус кучлари вакиллари машғулотларнинг бориши, ташкилий масалалар, шунингдек, ўзларини қизиқтирган саволлар бўйича фикр алмашишди. Учрашув давомида асосий эътибор махсус кучларнинг қўшма оператив тайёргарлигини таъминлаш ва улар ўртасидаги ҳамкорликни йўлга қўйиш масаласига қаратилган.

Машғулотларнинг амалий босқичи режалаштирилиб, турли сценарийлар асосида бажариладиган вазифалар муҳокама қилинди. Конференцияда, шунингдек, ҳарбий ҳамкорлик ва тажриба алмашишнинг муҳим жиҳатлари ҳам кўриб чиқилди.

“Чексиз биродарлик – IV” номли кўп миллатли машғулотлар иштирокчи давлатларнинг қўшма оператив салоҳиятини оширишга ҳамда минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлашга қаратилган.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.