Озарбайжоннинг озод қилинган Фузулий шаҳрига 380 оила қайтди
18 декабрь, душанба куни Озарбайжон пойтахти Бокудан бир гуруҳ кўчирилганлар Арманистон ишғолидан озод қилинган Фузулий шаҳрига жўнаб кетди. Бу ҳақда Anadolu хабарбермоқда.
Қайд
этилишича, ушбу босқичда яна 22 та оила – 94 киши Физулийга кўчиб ўтмоқда.
Шундай
қилиб, 380 оила ёки 1392 кишининг шаҳарда доимий яшаши таъминланади. Физулийга кўчирилган оилалар янги
қурилган уйларга жойлашади.
Маълумот
учун, 1993 йил 23 августидан
2020 йил 9 ноябригача
Фузулий шаҳри ва
вилоятнинг катта қисми арманлар ишғоли остида эди. Бу вақт ичида Фузули арвоҳ
шаҳарчага айланди.
2020 йил 17 октябрда Иккинчи Қорабоғ уруши пайтида Физулий Озарбайжон назоратига
қайтди. 44 кунлик урушдаги ғалабадан сўнг Озарбайжон ишғолдан озод қилинган
ҳудудларда, жумладан, Физулийда
кенг кўламли тиклаш ва қурилиш ишларини бошлади.
Эслатиб ўтамиз, Фузулийдаги қурилиш-тиклаш жараёнига Ўзбекистон ҳам ўз ҳиссасини қўшди. Жумладан, шаҳарда Ўзбекистон бюджети маблағлари ҳисобига қурилган 1-умумтаълим мактаби «Қорабоғнинг тикланишида хорижий давлатнинг илк совғаси" бўлган эди.