Халқаро ҳаёт
Россия Афғонистон Ислом Амирлигини расман тан олди
Россия Афғонистон Ислом Амирлигини расман тан олган дунёдаги биринчи давлатга айланди. Рус дипломати Дмитрий Жирновнинг айтишича, Путин Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров таклифи билан Афғонистон Ислом Амирлигини тан олишга қарор қилган. Бу қарор эса "Россиянинг Афғонистон билан тўлақонли шериклик ўрнатишга бўлган интилишини намойиш этади".
Давомини ўқиш...20304.07.2025 06:20ҲАМАС Трампнинг таклифига рози, фақат...
ҲАМАС ўт очишни тўхтатишга тайёр эканини билдирди, фақат Ғазо секторидаги уруш тўлиқ тугатилиши керак. Фаластин ҳаракати делегацияси бугун, 2 июль куни Қоҳирада мисрлик ва қатарлик воситачилар билан учрашиб, таклифни муҳокама қилиши кутилмоқда.
Давомини ўқиш...17902.07.2025 15:25CNN: Эрон ядровий объектларида ишлар давом этмоқда
Сунъий йўлдошдан олинган сўнгги тасвирлар Эроннинг АҚШ томонидан бомбардимон қилинган Фордо ядровий бойитиш заводида ишлар давом этаётганини кўрсатмоқда. Тасвирлар 30 июнь куни Maxar Technologies компанияси томонидан тақдим этилган. Унга кўра, ядровий объектдаги вентиляция шахталари ва ҳаво ҳужумлари оқибатида юзага келган чуқурлар атрофида ҳаракатлар давом этаётгани акс этган. Эслатиб ўтамиз, Америка самолётлари 22 июнь куни Эроннинг учта ядровий объекти – Фордо, Натанз ва Исфахонга зарба берганди.
Давомини ўқиш...17302.07.2025 11:41Аҳмоқона қонун лойиҳаси тасдиқланса, янги партия тузаман – Маск
Америкалик машҳур тадбиркор Илон Маскнинг айтишича, АҚШда демократлар ва республикачилар ўртасидаги сунъий қарама-қаршилик ўрнига ҳақиқий халқ овозини акс эттирадиган янги бир партия – ҳақиқий мухолифат ташкил этиш лозим. Маск агар АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан таклиф этилган "Ажойиб қонун лойиҳаси" деб номланган "аҳмоқона харажатлар" ҳақидаги қонун қабул қилинса, эртаси куни бу ишни ўзи амалга оширишини қўшимча қилган.
Давомини ўқиш...21101.07.2025 16:29Хитой Покистоннинг қарзини тўлаш муддатини узайтирди
Хитой Покистонга берган 3,4 миллиард доллар миқдоридаги кредитларини қайтариш муддатини узайтирди. Бу Покистоннинг валюта захираларини 14 миллиард долларгача ошириш имконини беради.
Давомини ўқиш...18030.06.2025 15:34Омскда биринчи ҳалол ресторан очилди
Ушбу ҳалол ресторан шаҳар марказида жойлашгани билан аҳамиятлидир. Овқатланиш муассасаси оилавий форматда ишлайди: бу ерда спиртли ичимликлар таклиф қилинмайди. Лойиҳа асосчиси, тадбиркор Радик Минихановнинг айтишича, ресторан менюсида Қозоғистон, Ўзбекистон, Чеченистон, Татаристон ошхоналарига хос таомлар мавжуд.
Давомини ўқиш...19628.06.2025 11:13Афғонистонда қарийб 200 нафар махсус кучлар ходими тайёрланди
Афғонистон Мудофаа вазирлигига тегишли Абдуллоҳ ибн Масъуд номидаги жанговор тайёргарлик марказида 199 нафар Афғонистон фуқароси уч ойлик курсни муваффақиятли якунлади. Курс доирасида танкка қарши гранаталар, миномётлар, M2 пулемёти ва бошқа замонавий қуроллардан фойдаланиш бўйича таълим берилган. Курс битирувчилари учун ўтказилган маросимда бугунги таҳликали замонда динни, ватанни ва қадриятларни ҳимоя қилиш шарафли бурч экани таъкидланган.
Давомини ўқиш...21928.06.2025 09:58АҚШ Эронга ядровий қуролдан воз кечиши учун пул таклиф қилмоқчи
АҚШ Президенти Дональд Трамп маъмурияти Эрон уранни бойитиш ва ядровий бомба яратишдан воз кечса, унга 30 миллиард доллар миқдорида ёрдам пули ажратишни муҳокама қиляпти. Пуллар АҚШ ҳисобидан эмас, балки араб давлатлари "чўнтаги"дан сарфланади. Олдинроқ, Эрон президенти Масъуд Пезешкиён мисрлик мавқедоши Абдулфаттоҳ ас-Сисига форс давлати ядровий ва ҳатто оддий қуроллардан ҳам воз кечишга тайёрлигини, фақат бунинг учун АҚШ "Исроил"ни Эронга қўшиб бериши кераклигини айтганди.
Давомини ўқиш...18927.06.2025 15:16Аҳмад аш-Шаръга суиқасднинг олди олинди
Сурия ва Туркиянинг қўшма амалиёти натижасида Сурия президенти Аҳмад аш-Шаръга нисбатан режалаштирилган суиқасднинг олди олинди. Разведка маълумотларига кўра, ушбу суиқасд ИШИДнинг юқори лавозимдаги аъзоси томонидан ташкиллаштирилган. У аввалроқ, Асад режими қулаган даврда Ливаннинг "Ҳизбуллоҳ" ташкилоти билан яқин алоқада бўлгани айтилмоқда.
Давомини ўқиш...57127.06.2025 11:04Фриман: "Исроил"нинг навбатдаги нишони – Туркия"
Америкалик собиқ дипломат Чарльз Фриманнинг айтишича, Эронга уюштирилган ҳужум аслида "репетиция" эди. Аввалдан асл нишон – Туркия бўлган. Сионистлар Туркияни йўлидан олиб ташлашмаса, олдинга силжий олмасликларини яхши билишади.
Давомини ўқиш...29327.06.2025 07:30
...