10.01.2025 17:17

Москва вилоятида иккита ҳалол кафе ёқиб юборилди

Москва вилоятининг Раменское ҳудудида жиноятчилар икки ҳалол кафени ёқиб юборди. Ҳодиса жума куни кечқурун содир бўлган. Ҳужумчилар ўз қилмишларини видеога ёзиб, Интернетга тарқатган. Бу ҳақда МК хабар берди.

Ёнғин натижасида “Ҳалол” ва “Самарқанд” номли кафелар деярли бутунлай вайрон бўлди. Маълумотларга кўра, ҳужумчилар вояга етмаганлар бўлиши мумкин. Улар ниқоб тақиб, кафеларнинг ойналарини синдириб, ичкарига “Молотов коктейли” улоқтирган ва ёнғин чиқарган. Жиноятчилар содир бўлган воқеадан сўнг қочиб кетишган.

Ёнғинда зарар кўрган кафелар Кунцево қишлоғи кириш қисмида жойлашган бўлиб, ташриф буюрувчилар эътиборига тушган эди. Меҳмонлар бу ердаги хизмат кўрсатиш сифатини ва мазали таомларни юқори баҳолаган.

Ички ишлар вазирлиги ҳозирча расмий изоҳ бермаган. Воқеа юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.