11.01.2025 06:30
Исроил ҳарбийларининг номлари халқаро судга юборилди
Исроилнинг Haaretz газетаси хабар беришича, Брюсселдаги инсон ҳуқуқлари ташкилоти Ғазо, Ливан ва Сурияда амалга оширилган ҳарбий операцияларда "рақамли излар" қолдирган исроиллик аскарлар ҳақидаги маълумотларни Гаагадаги Халқаро жиноий судга тақдим этди. Бу маълумотларни топширган Ҳинд Ражаб ташкилоти ўтган йили ташкил этилган бўлиб, у Исроил ҳарбийларининг жазосиз қолишига қарши курашни мақсад қилган.
Ташкилотнинг номи 2024 йил бошида Исроил армияси ўққа тутган машинада ҳалок бўлган беш ёшли қизча Ҳинд Ражабнинг хотирасига бағишланган. Ҳинд Ражаб ташкилоти жиноий далил сифатида исроиллик аскарларнинг интернетда чоп этган видеолари ва суратларидан фойдаланмоқда. Бу тасвирлар ҳарбий жиноятлар бўйича ишончли далиллар сифатида кўрилмоқда.
Нашр маълумотига кўра, аскарлар ижтимоий тармоқларда ўз хатти-ҳаракатлари ҳақида маълумот бериб, Исроил армияси қоидаларини бузишган. Энди уларга қарши халқаро қонунлар асосида чоралар кўриш мумкин.
Ҳинд Ражаб ташкилоти кейинги босқичда аскарларнинг шахсий маълумотларини очиқ қилиш ва уларни чет элда ҳибсга олиш ҳаракатларини қўлламоқчи. Хусусан, Европа ва Осиёдаги дам олиш жойларида қўлга олиш мақсад қилинмоқда.