11.01.2025 07:31

Умавийлар масжидида тиқилинч сабабли уч киши ҳалок бўлди

Суриянинг пойтахти Дамашқда жойлашган Умавийлар марказий масжидида 10 январь куни жума намозидан кейин юз берган тиқилинчда камида уч киши ҳалок бўлди. Ҳалок бўлганлар орасида бир бола ҳам борлиги хабар қилинди. Бундан ташқари, кўплаб ибодатчилар турли хил жароҳатлар олган.

Туркиянинг "Ааҳабер" телеканали маълумотига кўра, намоз тугаганидан сўнг оломон масжид эшиклари томон ҳаракатланиб, чиқишда қаттиқ сиқилиш пайдо бўлган. Бу даҳшатли тиқилинчга масжиддаги хавфсизлик қоидаларининг етарлича таъминланмагани сабаб бўлган.

Бундай фожиалар жамоат жойларида хавфсизлик чораларини кучайтириш зарурлигини яна бир бор кўрсатиб бермоқда. Айни дамда масжиддаги ҳолат юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.