11.01.2025 18:29
АҚШ, Франция ва Германия Суриянинг янги ҳукуматини огоҳлантирди
АҚШ, Франция ва Германия элчилари Суриянинг ўтиш даври ҳукуматини Тожикистон, Ўзбекистон ва бошқа давлатлардан келган жиҳодчиларни мамлакатнинг расмий лавозимларига тайинламасликка чақирди. Уларнинг иддао қилишича, бундай қарорлар янги ҳукуматнинг халқаро ҳамжамият билан муносабатларига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Маълумот учун, аввалроқ асли тожикистонлик, қуролли можароларда иштирок этганлиги учун ватанида қидирувда бўлган Сайфиддин Тожибоев Сурия мудофаа вазирлигининг тезкор штаб қўмондони этиб тайинланганди. Тожикистон хавфсизлик идоралари бу тайинловдан хабардор эканлигини тасдиқлаган.

Башар Асад режими ағдарилганидан сўнг тузилган Сурия ўтиш даври ҳукумати Reuters агентлигига хорижликлар мамлакат қуролли кучларидаги баъзи лавозимларга тайинланганини билвосита тасдиқлаган. Мудофаа вазирлигидаги 50 та лавозимдан 6 таси хорижликларга тегишлидир.
АҚШ, Франция ва Германия вакиллари хорижий жиҳодчиларнинг юқори мансабларни эгаллаши минтақада барқарорликни издан чиқариши мумкинлигини айтиб, янги ҳукуматга таъсир ўтказишга уриняпти.