тожикистонликлар
Россияда тожик диаспораси қўрқув ва хавотирлар остида яшамоқда
Москва яқинидаги “Крокус Сити Холл” концерт залида содир бўлган терактдан кейинги кунларда Россия бўйлаб бегуноҳ тожик муҳожирлари таҳдидлар, оғзаки ҳақоратлар ва ҳуқуқ-тартибот идораларининг эътибори ортган. Нафақат тожикистонликлар, балки Марказий Осиё диаспорасининг бошқа вакилларига ҳам дискриминация кучайган.
Давомини ўқиш...28.03.2024 10:37Тожикистонликлар оммавий равишда Россияга сафарларини бекор қилмоқда
“Крокус” воқеаларидан сўнг Россияда исломофобия ва тожикларга қарши нафрат ҳодисалари ортиши ортидан тожикистонликлар оммавий равишда Россияга сафарларини бекор қилмоқда. Россия авиакомпаниялари йўловчилар оқими кескин камайгани сабабли Тожикистондан РФга парвозлар сонини қисқартирмоқда.
Давомини ўқиш...30.03.2024 14:32Тожикистонлик армияда хизмат қилишни истамагани учун Россия фуқаролигидан маҳрум қилинди
Тожикистонлик 23 ёшли йигит ҳарбий хизматдан бўйин товлагани учун Россия фуқаролигидан маҳрум этилди. Унинг паспорти мусодара қилинган ва тез орада мамлакатдан чиқариб юборилади.
Давомини ўқиш...05.04.2024 10:27Туркия Тожикистон билан виза тартиби бўйича қўшимча маълумотларни эълон қилди
Туркиянинг Душанбедаги элчихонаси Тожикистон фуқаролари учун виза тартиби жорий этилиши бўйича қўшимча маълумотларни эълон қилди. Унга кўра, виза зарурати вақтинчалик чора бўлиши мумкин.
Давомини ўқиш...08.04.2024 08:38Москвада Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари оммавий муштлашди
Москвадаги қурилиш майдонида қурилиш материалларининг нотўғри тақсимоти сабабли Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари оммавий муштлашди. Натижада 10 нафар ўзбекистонлик ва 13 нафар тожикистонлик меҳнат муҳожирлари қўлга олинди. Ҳодисада ҳеч ким жабрланмаган.
Давомини ўқиш...16.04.2024 09:24Мингга яқин тожикистонликлар Россия-Қозоғистон чегараси ўртасида қолиб кетди
Юзлаб тожикистонликлар бир неча кундан буён Россия-Қозоғистон давлат чегаралари ўртасидаги бетараф ҳудудда қолиб кетмоқда. Рус чегарачилари тизимда носозлик рўй берганини айтиб, уларни ортга қайтармоқда, айни пайтда болалар, 60 ёшдан ошганлар ва бошқа давлатлар фуқароларини ўтказиб юбормоқда. Ортга қайтмоқчи бўлганлардан эса қозоқ чегарачилари Россияга киритилмагани тўғрисида ҳужжат талаб қилиб, ўтказмаяпти.
Давомини ўқиш...26.04.2024 10:27Мингга яқин тожикистонлик Москва аэропортларида қолиб кетди
Мингга яқин Тожикистон фуқароси Москванинг бир қанча аэропортида қолиб кетмоқда. Улар орасида Россия ҳукумати ҳисобидан таҳсил олаётган тожик талабалари ҳам бор. Узоқ кутишлардан сўнг уларнинг бир қисми – 322 нафари РФ ҳудудига киритилган бўлса, 306 нафарини мамлакатдан чиқариб юбориш режалаштирилган. Тожикистон ТИВ фуқароларни Россияга сафар қилишдан тийилишга чақирмоқда.
Давомини ўқиш...29.04.2024 08:48АҚШда тожикистонликлар оммавий ҳибсга олинди
АҚШда саккиз нафар тожикистонлик ИШИДга алоқадорликда гумонланиб ҳибсга олинди. Қайд этилишича, тожикистонликлар бир мунча вақт давомида Федерал қидирув бюроси (ФҚБ) кузатувида бўлган ва сўнгра ҳибсга олинган.
Давомини ўқиш...12.06.2024 11:59