ҳасан насруллоҳ
-
Ливандаги Ҳизбуллоҳ ҳаракати Ҳасан Насруллоҳ ўлимидан сўнг ҳаракат ижроия кенгаши раиси Ҳошим Сафийиддиннинг бош котиб лавозимига тайинланганини рад этди. Ҳаракат Ҳизбуллоҳ раҳбариятининг расмий баёнотига қадар бундай хабарларга ишонмасликка чақирди.
-
Ливандаги Ҳизбуллоҳ гуруҳининг Шўро кенгаши (асосий бошқарув органи) Ҳошим Сайфуддинни ташкилотнинг янги бош котиби этиб сайлади. Сайфуддин ҳаракат собиқ етакчиси Ҳасан Насруллоҳнинг амакиваччаси ва Эроннинг Қудс кучлари собиқ қўмондони Қосим Сулаймонийнинг куёви ҳисобланади.
-
Хабарда айтилишича, Ҳизбуллоҳ ҳаракати бош котиби Ҳасан Насруллоҳ бир кун аввал Исроил армиясининг Байрутнинг жанубий ҳудудларида уюштирган ҳаво ҳужумлари натижасида ҳалок бўлган.
-
Исроил армияси ўта аниқ разведка маълумотлари асосида Ҳизбуллоҳнинг Ливан пойтахти Бейрут шаҳрининг Даҳия туманидаги ер остида жойлашган ҳаракат бош қароргоҳига берилган авиазарба натижасида Ҳасан Насруллоҳ ўлдирилганини маълум қилди. Ҳизбуллоҳ манбалари унинг ҳалок бўлмагани, бироқ яраланганини билдирди.
- 01