ЖССТ маймунчечак вируси тарқалишига қарши биргаликда курашга чақиради
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Адҳаном Гебреесус mpox вирусидан жабрланган мамлакатларни биргаликда ҳаракат қилишга чақирди. Гебреесус Швецияда Африка минтақасидан ташқарида биринчи марта ҳалокатли вирусни юқтириш ҳолати аниқланганидан кейин ушбу чақириқ билан чиқди.
Х
платформасида ЖССТ раҳбари барча мамлакатларни назоратни кучайтиришга,
маълумотлар алмашишга ва вирус қандай тарқалаётганини яхшироқ тушунишга
чақирди.
Гебреесус
мамлакатларни вактциналар каби воситаларни алмашишга ва ҳозирги эпидемияга
қарши курашда халқаро аҳамиятга эга бўлган аввалги соғлиқни сақлаш фавқулодда
вазиятларидан олинган сабоқларни қўллашга чақирди.
ЖССТ раҳбари
14 август куни Конго Демократик Республикаси ва Африканинг бошқа кўплаб
мамлакатларида вирус билан касалланиш ҳолатларининг кескин ўсиши халқаро миқёсда
соғлиқни сақлаш соҳасидаги фавқулодда ҳолатни вужудга келтиришини эълон қилганди.
Ҳайвонлардан
ҳам, одамлардан ҳам юқади
Мутахассисларнинг
маълум қилишича, маймунчечак вируси сичқон ва олмахон каби кемирувчилардан ёки
касал одамлардан юқади.
Инфекциянинг
энг кенг тарқалган сабаблари танадаги тошмага тегиниш, зарарланган кийим,
чойшаб ва шунга ўхшаш нарсаларни ишлатиш ва тана суюқликлари билан алоқа
қилишдир.
Биринчи
аломатлар вирусни юқтирганидан кейин 5-21 кун ичида пайдо бўлиши мумкин. Вирус
юқори иситма, бош оғриғи ва мушак оғриғи, лимфа тугунларининг шишиши, чарчоқ,
титроқ ва сувчечакка ўхшаш тери пуфакчаларини келтириб чиқаради.
Муайян даволаш усулига эга бўлмаган касаллик антивирал
препаратлар билан даволанади.
Кўпгина ҳолларда касаллик енгил кечади ва тикланиш бир неча ҳафта
ичида содир бўлади.
Маймунчечак вируси биринчи марта 1958 йилда Данияда
лаборатория маймунларида топилган, 1970 йилда Конгода
тўққиз ойлик болада қайд этилган.
2022 йилгача у "маймунчечак" деб номланган. 2022 йилда
ЖССТ ирқчилик ва дискриминация билан боғлиқ хавотирлар туфайли вирус номини «mpox»га
ўзгартирди.