Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 31кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.

▪️ Босқинчилар Ғазо маркази, Нусейрат ва Жабалия лагерларига ҳужум қилди. 24 соат ичида 40 киши шаҳид бўлди.

▪️Ғарбий Соҳилда 100 яҳудий кўчманчи Қалқиля шарқидаги Жит қишлоғига ҳужум қилди. Безорилар ниқоб ва қуроллар билан бостириб кириб, уйлар ва машиналарни ёқиб юборишди. Террорчиларнинг ўқларидан 1 киши ҳалок бўлди, 5 киши яраланди.

▪️Ҳизбуллоҳ Исроилнинг Ал-Марж ҳарбий объектини бомбардимон қилди. Жалиланинг юқори қисмида ёнғинлар бошланди.

▪️Ал-Қудс бригадалари: Катта калибрли миномётлар билан Хон-Юнисда душман техникаси ва аскарларига ҳужум қилдик.

▪️Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги: 10 ойлик геноцид давомида ўлганлар сони 40 минг кишидан ошди. Уларнинг 33 фоизини болалар, 18 фоизини аёллар ташкил этади.

▪️Ҳусийлар: Америка-Британия самолётлари Ҳудейда шимолидаги Ал-Салиф ҳудудига ҳужум қилди.

▪️Пентагон: Яқин Шарқда АҚШнинг 40 минг ҳарбий хизматчиси бор. Одатий даврларда улар сони 34 минг нафарни ташкил этарди.

Мавзуга алоқадор