29.08.2024 14:35

Британияда Coca-Cola муқобили сифатида Gaza-Cola тақдим этилди

Британияда Ғазодаги геноцидни қўллаб-қувватлаганликда айбланаётган Coca-Cola компания маҳсулотларига муқобил сифатида Gaza-Cola ичимлиги тақдим этилди.

Фаластин байроғи ва фаластинликларнинг миллий бош кийими, айни пайтда озодлик ва қаршилик рамзи ҳисобланган куфия белгилари туширилган 250 мл ҳажмли идиш ёрқин қизил ранги билан Coca-Cola қутисига ўхшайди, лекин «Соса» сўзи ўрнига «Gaza» деб ёзилган.

Қайд этилишича, янги маҳсулотнинг таъми анъанавий “кола” ичимлигидан фарқ қилмайди ва машҳур брендни бойкот қилганлар учун муқобил бўлишни мақсад қилган.

Британиянинг Time журналида чоп этилган мақолада келтирилишича, Исроил ўтган йили ўн минглаб фаластинликларнинг ўлимига сабаб бўлган ва Ғазонинг катта қисмини яшаш учун яроқсиз ҳолга келтирган Ғазо секторига қарши уруш бошлаганидан бери Исроилни қўллаб-қувватловчи 12 дан ортиқ трансмиллий компаниялар бутун дунё бўйлаб оммавий бойкотларга дучор бўлган.

Муаллиф Ясмин Сархон ушбу ой Британия бозорига кирган Gaza-Cola янги муқобил маҳсулотлардан бири эканлигини таъкидлайди. Март ойида ишлаб чиқарилган ва Европа Иттифоқи, Британия ва Жанубий Африкага етказиб берилаётган Швециянинг Palestine Drinks яна бир муқобил маҳсулот ҳисобланади.

Журнал, шунингдек, Safed Foods (Palestine Drinks брендига эгалик қилувчи компания) коммуникациялар бўйича директори Муҳаммад Касванининг газли ичимликка бўлган қизиқиш ортиб бораётгани ва компания бундай юқори талабни кутмаганлигини айтган. Унинг сўзларига кўра, бренд сўнгги беш ой ичида тахминан 16 миллион қути сотган.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.