“Цивилизациялар тўқнашуви”, “Ислом ва Ғарб” сароблари (видео)
Бундан 31 йил муқаддам “Ташқи ишлар” журнали ўз даврининг энг нуфузли рисоласини нашр этди: Самуел Хантингтоннинг "Цивилизациялар тўқнашуви". Мазкур рисола дунёни шакллантиришда ва янги урушлар қўзғашда кучли туртки воситаси бўлиб хизмат қилди. Орадан шунча вақт ўтганига, даврлар алмашинуви ҳамда воқелик ўзгарганига қарамасдан, бугунги кунда ҳам ўқувчилар асарни аввалгидек зўр қизиқиш ва иштиёқ билан мутолаа қилишмоқда. Аммо қандай қилиб? Асар кенг қамровли академик доиралар томонидан мутлақо аҳамиятсиз ва асоссиз, деб топилган. Мазкур мақолада ушбу китоб ва ундаги машҳур “Ислом ва Ғарб” қарама-қаршилиги ҳақида таҳлилий ва танқидий фикрлар ҳамда маълумотларни баён қиламиз.
Давомини ўқиш...27.05.2024 18:00Туркия президенти қароргоҳида “Асрий таъмлар учрашуви: Етти минтақада Турк ошхонаси” кўргазмаси очилди
Туркиянинг биринчи хоними Эмине Эрдўғон ҳомийлигида 21-27 май Турк ошхонаси ҳафталиги муносабати билан президент қароргоҳида “Асрий таъмлар учрашуви: Етти минтақада Турк ошхонаси” дастури ташкиллаштирилди. Кўргазманинг очилиш маросимида сўзга чиққан Туркиянинг биринчи хоними глобал озиқ-овқат тизимлари натижасида маҳаллий ошхоналар таназзулга юз тутаётгани, шу билан биргаликда, жамият саломатлигига ҳам катта хавф вужудга келаётганини таъкидлади.
Давомини ўқиш...27.05.2024 17:29Америкалик машҳур репер Куандо исломни қабул қилди
У сўнгги бир неча йил ичида Ислом динига қизиқиш билдириб, мусулмонларнинг ҳаётини ўрганишни бошлаган. Натижада калимаи шаҳодатни келтирди ва Қуръони каримни тўлиқ ўқиш истагини билдирди.
Давомини ўқиш...27.05.2024 16:29Россия "Толибон"ни тақиқланган ташкилотлар рўйхатидан чиқармоқчи
Россия Ташқи ишлар вазирлиги ва Адлия вазирлиги президент Владимир Путинга «Толибон» ҳаракати тақиқланган ташкилотлар рўйхатидан чиқарилиши мумкинлиги ҳақида маълум қилди. ТИВнинг фикрича, афғон толиблари ҳозирда Россиянинг душмани эмас.
Давомини ўқиш...27.05.2024 14:46Бомбаланаётган Ғазо: 234-куннинг асосий воқеалари
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 234 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Давомини ўқиш...27.05.2024 13:56Папуа-Янги Гвинеяда кучли кўчки натижасида 2 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлди
Тинч океани жанубидаги Папуа-Янги Гвинеяда содир бўлган кўчки оқибатида қурбон бўлганлар сони 2 минг нафардан ошди. Табиий офат натижасида 150 га яқин уй тупроқ остида қолди. Минтақада қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.
Давомини ўқиш...27.05.2024 12:10Ўзбекистонлик қори халқаро мусобақада 3-ўринга сазовор бўлди
25-27 май кунлари Россиянинг Ингушетия минтақасида Қуръони каримни тажвидли ўқиш буйича II-халкаро мусобақа бўлиб ўтди. Унда иштирок этган "Ҳидоя" ўрта махсус ислом билим юрти талабаси Аббосхон қори Обидов Саидмурод ўғли 3-ўринга савозор бўлди.
Давомини ўқиш...27.05.2024 11:14Россиянинг Харьковдаги гипермаркетга уюштирган ракета ҳужумида 15 киши қурбон бўлди
Россия қўшинларининг Харковдаги қурилиш гипермаркетига берган зарбаси натижасида ҳалок бўлганлар сони 15 кишига етди. Маълумотларга кўра, 43 киши жароҳатланган, яна 16 киши бедарак йўқолган.
Давомини ўқиш...27.05.2024 10:10Исроил Рафаҳдаги чодирларга ҳужум қилди: қурбонлар сони 100 дан ошди
Исроил Халқаро Суд қарорига қарамай Рафаҳ шаҳрига ҳужумларни давом эттирмоқда. Сўнгги маълумотга кўра, БМТнинг Рафаҳдаги чодир лагерларида 100 кишидан ортиқ киши ўлдирилган ва ёндирилган. Уларнинг аксарияти болалардир.
Давомини ўқиш...27.05.2024 08:35Владимир Путин давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Россия Федерацияси президенти Владимир Путин давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди. Тошкент халқаро аэропортида Россия Президентини давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев кутиб олди. Владимир Путин Тошкент шаҳрига келгач, Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида «Янги Ўзбекистон» боғига ташриф буюрди. Анъанага кўра, Россия раҳбари Мустақиллик монументига гулчамбар қўйди. Ташрифнинг асосий тадбирлари бугун, 27 май куни бўлиб ўтади.
Давомини ўқиш...27.05.2024 07:18
...