27.05.2024 12:10
Папуа-Янги Гвинеяда кучли кўчки натижасида 2 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлди
23 май куни Папуа-Янги Гвинея пойтахти Порт-Морсбидан 600 км шимоли-ғарбда жойлашган Энга провинциясидаги Каокалам қишлоғида кўчки содир бўлди. У йирик олтин кони жойлашган Поргера шаҳрига кириш йўлини ҳам тўсиб қўйган.
Кейинчалик, 26 май куни Халқаро миграция ташкилоти (ХМТ) Папуа-Янги Гвинеядаги кўчки натижасида 670 дан ортиқ одам ҳалок бўлгани ҳақида хабар берди. ХМТнинг минтақадаги миссияси раҳбари Серхан Актопракнинг сўзларига кўра, қурбонлар сони қайта кўриб чиқилган Ямбали қишлоғи ва Энга провинцияси расмийларининг кўчки натижасида 150 дан ортиқ уйни сув остида қолгани ҳақидаги ҳисоб-китобларига асосланади.
Расмийлар минтақада қидирув-қутқарув ишлари давом этаётганини маълум қилди, қутқарувчилар 6-8 метр чуқурликда омон қолганларни топишга умид қилмоқда.