27.05.2024 11:14

Ўзбекистонлик қори халқаро мусобақада 3-ўринга сазовор бўлди

25-27 май кунлари Россия Федерациясининг Ингушетия минтақасида "Ихва" хайрия жамияти томонидан Қуръони каримни тажвидли ўқиш буйича II-халкаро мусобақаси ўтказилди.

Мазкур мусобақада Ўзбекистон номидан Мусулмонлар идораси тасарруфида "Ҳидоя" ўрта махсус ислом билим юрти талабаси Аббосхон қори Обидов Саидмурод ўғли иштирок этди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизматининг хабар беришича, якуний натижаларга кўра Аббосхон қори фахрли 3-ўринга сазовор бўлди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.