Исроил билан отишмада яна бир мисрлик ҳалок бўлди
Кеча Ғазо сектори ва Миср чегарасида содир бўлган отишмада иккинчи мисрлик аскар ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий манбаларга таяниб Middle East Eye нашри хабар берди. Нашр ҳалок бўлган ҳарбий хизматчи Ислом Иброҳим Абдел Разек бўлганини аниқлади.
Давомини ўқиш...29.05.2024 08:47Дания Фаластинни давлат сифатида тан олиш ҳақидаги қонун лойиҳасини рад этди
Испания, Норвегия ва Ирландия Фаластинни расман тан олганидан кейин Дания парламенти қарама-қарши қарор қабул қилди. Буни Фаластинни давлат сифатида тан олиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини зарур шартлар йўқлиги билан изоҳлаган.
Давомини ўқиш...29.05.2024 07:25АҚШда кучли тўфон сабабли 22 киши қурбон бўлди
Табиий офат туфайли мамлакатда 400 мингдан ортиқ хонадон электр энергиясидан маҳрум бўлди. Торнадо Арканзас, Кентукки, Оклахома ва Техас штатларида юз берган. Президент Байден, агар керак бўлса, Қўшма Штатлар ёрдам беришга тайёрлигини айтди.
Давомини ўқиш...28.05.2024 17:12Испания Фаластинни расман тан олди
Испания, Норвегия ва Ирландия Фаластин мустақиллигини расман тан олди. Жумладан, Испания бош вазири Шарқий Қуддус мустақил Фаластин пойтахтига айланиши, Ғазо сектори ва Ғарбий Соҳил ягона Фаластин миллий ҳукумати назорати остида бўлиши кераклигини таъкидлади.
Давомини ўқиш...28.05.2024 15:08Бомбаланаётган Ғазо: 235-куннинг асосий воқеалари
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 235 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Давомини ўқиш...28.05.2024 13:34Канада фаластинликларга бериладиган визалар сонини беш баравар оширади
Рафаҳ қочқинлар лагерида Исроил армияси томонидан аёллар ва болаларнинг шафқатсизларча ўлдирилиши ортидан Канада миграция вазири Марк Миллер Канада Ғазо сектори аҳолиси учун визалар сонини беш баробарга оширишини маълум қилди, деб хабар бермоқда Al Jazeera.
Давомини ўқиш...28.05.2024 12:34Атом электр станцияси, газ ва 30 миллиард доллар. Путин ва Мирзиёев нима бўйича келишиб олишди
Ўзбекистон ва Россия делегациялари ўртасида 27 та ҳужжат, жумладан, кичик атом станциялари қуриш, Москва техника университети ва Бутунроссия ташқи савдо академияси филиалларини очиш бўйича шартномалар имзоланди. Икки давлат раҳбарлари ўзаро ҳисоб-китобларда миллий валюталарга ўтиш сиёсатини тасдиқладилар.
Давомини ўқиш...28.05.2024 11:35Миср ва Исроил чегарасида тўқнашув: икки томондан ҳам қурбонлар бор
Миср ва Ғазо сектори чегарасида жойлашган Рафаҳ назорат пунктида Исроил ва Миср ҳарбийлари ўртасида қарама-қаршилик юзага келди. Отишмада ҳар икки томондан бир нафардан ҳарбий ҳалок бўлгани маълум қилинди.
Давомини ўқиш...28.05.2024 10:34Жиззахда кичик АЭС қурилиши бошланади
Ёзда Жиззах вилоятида Россия лойиҳаси бўйича кам қувватли (330 МВт) АЭС қурилиши бошланади. «Росатом» учун бу шу турдаги станция қуриш бўйича биринчи экспорт шартномаси ҳисобланади. «Танланган майдон аллақачон текширилган, яроқлилиги ва хавфсизлиги тасдиқланган», — дейилади расмий хабарда.
Давомини ўқиш...28.05.2024 09:23Хитойнинг сўнгги йирик масжиди исломий кўринишини йўқотди
Хитойда анъанавий ислом меъморий хусусиятларини сақлаб қолган сўнгги йирик масжид ҳукуматнинг масжидларни синхронлаштириш кампанияси доирасида гумбазларини йўқотди ва миноралари кўринишини тубдан ўзгартирди.
Давомини ўқиш...28.05.2024 07:32
...