ўзбекистон
Ўзбекистонда зўравонни тузатиш дастури ишлаб чиқилади
Ўзбекистонда ҳимоя ордерини бериш билан бир вақтда зўравонни тузатиш дастури ишлаб чиқилади. Бундан ташқари, ички ишлар органлари томонидан зўравонларнинг реестрини юритиш тартиби жорий этилади.
Давомини ўқиш...04.05.2024 10:30Ўзбекистонда Саудия Арабистонининг халқаро мактаблари очилиши мумкин
Ўзбекистон элчиси Нодиржон Турғунов Саудия Арабистонидаги "Al Faris International" компанияси раиси Осама бин Солиҳ билан учрашди. Қайд этилишича, компания сармояси билан ташкил этилган халқаро мактаблар дунё мамлакатлари халқаро стандарти "IBO"га асосан фаолият олиб бормоқда. Улар Саудиядаги мактаблар орасида энг юқори ўринларда туради.
Давомини ўқиш...13.05.2024 07:29Ўзбекистон Афғонистондан 1 млн тоннадан ортиқ кўмир импорт қилишни режалаштирмоқда
Ўзбекистон Афғонистондан 1 млн тоннадан ортиқ кўмир импорт қилиш, шунингдек, Мозори Шарифдаги Имом Ал-Бухорий мадрасасида қурилиш ишларини бошлаш, Трансафғон темирйўли лойиҳасининг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш лойиҳаларини амалга ошириш ниятида, деб хабар берди Афғонистон ТИВ.
Давомини ўқиш...17.05.2024 07:26Uzbekistan Airways Ҳаж мавсуми учун 124 та чартер йўловчи парвозини амалга оширади
Uzbekistan Airways «Ҳаж-2024» дастури доирасида 124 та чартер йўловчи парвозини амалга оширади. 15 минг 130 нафар зиёратчи Boeing 767 самолётларида ташилиши, уларга аэропортда рўйхатдан ўтиш вақтида иссиқ нонушта, парвоз давомида эса махсус таомлар тарқатилиши режалаштирилган.
Давомини ўқиш...17.05.2024 16:00Зиёрат туризми, ислом молияси, «Ҳалол» сертификатлаштириш — Ўзбекистон ва Малайзия ўртасида қўшма баёнот имзоланди
Ўзбекистон президенти ва Малайзия бош вазири ислом молияси, «Ҳалол» сертификатлаштириш, сунъий интеллект, туризм соҳаларида ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олди. Зиёрат туризми бўйича «Умра плюс» дастури йўлга қўйилади. Президент Ўзбекистон-Малайзия саноат зонасини ташкил этишга тайёрлигини айтди.
Давомини ўқиш...18.05.2024 07:15Қозоғистонда Россия қонунчилигини бузган Ўзбекистон фуқароларини ҳибсга олиш бошланди
Қозоғистон ҳукумати Россия қонунчилигини бузган ёки жарима тўламаган Ўзбекистон фуқароларини ҳибсга олишни бошлади. Аввалроқ ТИВ Қозоғистон ва Россия маъмурий ва жиноий ишлар бўйича қарорларни ўзаро тан олиш ва ижро этишга келишиб олгани ҳақида огоҳлантирган эди.
Давомини ўқиш...18.05.2024 09:16Ўзбекистон президенти Эрон халқига, марҳумларнинг яқинларига таъзия изҳор этди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Эрон шимолида юз берган фожиа оқибатида Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий ва унга ҳамроҳлик қилган шахсларнинг вафот этгани муносабати билан ушбу мамлакат Олий диний раҳбари оятуллоҳ Али Хоманеийга ҳамдардлик билдирди.
Давомини ўқиш...20.05.2024 10:39Қозоғистон Ўзбекистон билан иттифоқчилик тўғрисидаги шартномани ратификация қилди
Қосим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади. Ҳужжат сиёсий, савдо-иқтисодий, транзит-транспорт, энергетика, фуқаро мудофааси ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган.
Давомини ўқиш...21.05.2024 12:24Тошқинлар муносабати билан Ўзбекистон Афғонистонга инсонпарварлик ёрдамини юборди
Ўзбекистон сув тошқинларидан жабр кўрган Афғонистон халқига навбатдаги инсонпарварлик ёрдамини юборди. Ёрдам таркибида чодирлар, шунингдек, ун, гуруч, консерва, макарон, ёғ ва бошқа маҳсулотлар бор. Афғонистон шимолида май ойи бошида кучли ёмғирлар сабабли сув тошқинлари юз бериб, юзлаб киши ҳалок бўлганди. Ҳодисадан энг кўп Бағлон вилояти зарар кўрган.
Давомини ўқиш...22.05.2024 09:41Туркия Республикаси Буюк миллат мажлиси раиси Нуман Куртулмуш бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга келди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан келган Туркия Республикаси Буюк миллат мажлиси раиси Нуман Куртулмуш бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Учрашувда Халқаро тузилмалар, хусусан, Туркий давлатлар ташкилоти доирасидаги парламентлараро ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
Давомини ўқиш...23.05.2024 07:10
...