ўзбекистон
-
Учрашувда Афғонистонда юзага келаётган вазият муҳокама қилиниб, афғон халқига гуманитар ёрдамни кенгайтириш, жаҳон ҳамжамиятининг бу мамлакатга нисбатан умумий стратегиясини ишлаб чиқиш зарурлиги таъкидланган. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев БМТ бош котиби Антониу Гутерришни “Олий даражали дўстлик” ордени билан мукофотлаган.
-
Мудофаа вазирлиги Чирчиқ тоғ полигонида МДҲ давлатлари бўйича "Макаров" пистолети ва "Калашников" автоматидан ўқ отиш бўйича халқаро мусобақа бўлиб ўтганини маълум қилди. Россия, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ҳамда Тожикистон давлатлари вакиллари иштирок этган мусобақада ўзбекистонлик ҳарбийлар ғолиб деб топилган.
-
Бугун, 29 июнь куни БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Марказий Осиё давлатларига сафарини бошлайди. Қайд этилишича, у аввал Ўзбекистонга, сўнгра Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Туркманистонга ташриф буюради. Шунингдек, Гуттериш 4 июль куни Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Остонадаги саммитида иштирок этади.
-
Ўзбекистонликларнинг қандай сабаб билан вафот этгани аниқ эмас. Аввалроқ Саудия расмийлари 2024 йилги Ҳаж мавсумида 1300 дан ортиқ одам ҳаётдан кўз юмганини билдирганди. Ҳалок бўлганлар орасида бир неча кексалар ва сурункали касалликларга чалинганлар бор. Бундан ташқари, Маккада Ҳаж кунларида жазирама иссиқ кузатилди. Шунингдек, расмий ҳужжатлари бўлмаган зиёратчилар Ҳаж йўналиши бўйлаб кондиционер ўрнатилган иншоотларга кира олмагани айтилмоқда.
-
Европа иттифоқининг 14-санкциялар пакети Украинанинг ҳудудий яхлитлиги, суверенитети ва мустақиллигига путур етказувчи ёки таҳдид солувчи ҳаракатлар учун жавобгар бўлган 116 нафар жисмоний ва юридик шахсни ўз ичига олади. "Қора рўйхат"га Россия корхоналаридан ташқари, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон компаниялари ҳам киритилган. Жумладан, Ўзбекистоннинг 3 та – Alfa Beta Creative LLC, GFK Logistics Asia LLC, Mvizion LLC компанияларига нисбатан жазо чоралари қўлланилган.
-
Ўзбекистон ва Уммон ўртасида дипломатик паспорт эгаларини виза талабларидан озод қилиш тўғрисидаги шартнома имзоланди.
-
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркия миллий мудофаа вазири Яшар Гюлер бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Учрашувда ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари, жумладан, яқин идоралараро алоқаларни мустаҳкамлаш, қўшма тадбирлар ташкил этиш, ҳарбий мутахассисларни тайёрлаш ва бошқа масалалар муҳокама қилинган.
-
Ўзбекистонда ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан болани ноқонуний диний таълим олишга жалб қилганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда. Тегишли қонун лойиҳаси 25 июнь куни депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.
-
Қонунчилик палатаси депутатлари чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистонда бўлишини номақбул деб топиш асослари ва тартибини белгиловчи қонун лойиҳасини учинчи ўқишда қабул қилди. Ҳужжат билан давлат суверенитетига, ҳудудий яхлитлигига ва хавфсизлигига зид бўлган, давлатлараро, ижтимоий, миллий, ирқий ҳамда диний адоватни келтириб чиқарувчи, халқнинг шаъни, қадр-қимматини ёки тарихини таҳқирловчи мазмундаги оммавий чиқишлар қилиш ёхуд ҳаракатлар содир этиш шахсни Ўзбекистонда бўлишини номақбул деб топиш учун асос бўлиши белгиланмоқда.
-
23-26 июнь кунлари Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев таклифига биноан Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурэлсух давлат ташрифи билан мамлакатда бўлади. Олий мартабали меҳмон ташрифининг дастурига мувофиқ, Тошкент шаҳрида олий даражадаги музокаралар ўтказилиши кўзда тутилган.