ўзбекистон
Шинжон-Уйғур автоном райони Халқ ҳукумати раиси Ўзбекистонга ташриф буюрди
Шинжон-Уйғур автоном райони Халқ ҳукумати раиси Эркин Тунияз Ўзбекистонга ташриф буюриб, президент Шавкат Мирзиёев ва бош вазир Абдулла Арипов билан учрашди. Учрашувларда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги савдонинг 10 фоизи ШУАР ҳиссасига тўғри келиши, ушбу ҳудуд билан ҳамкорликдаги инвестиция лойиҳалари портфели 3,5 млрд долларни ташкил этиши маълум қилинди.
Давомини ўқиш...29.03.2024 07:36Президент эҳтимолий терактларнинг олдини олиш чораларини кўришни топширди
Шавкат Мирзиёев ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва куч тузилмалари раҳбарлари иштирокидаги йиғилишда ИИВ ва Миллий гвардияга аҳоли гавжум жойларда содир этилиши мумкин бўлган террорчилик ҳаракатларининг олдини олишга қаратилган таъсирчан чораларни кўришни топширди.
Давомини ўқиш...30.03.2024 09:23ИТБ Ўзбекистон қишлоқларини комплекс ривожлантириш учун маблағ ажратади
Ислом тараққиёт банки 2024-2028 йилларда Ўзбекистоннинг Самарқанд, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида қишлоқлар инфратузилмасини яхшилашга 20 йил муддатга 260 млн долларлик имтиёзли қарз ажратади.
Давомини ўқиш...01.04.2024 10:34Қозоғистон президентининг Ўзбекистонга ташрифи: нималар маълум?
Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев 5 апрель куни ташриф билан Ўзбекистонга келди. Хива шаҳрида президентлар норасмий учрашув ўтказди. Музокараларда икки давлат ўртасидаги ҳар томонлама ҳамкорликдан ташқари, Марказий Осиё минтақасида барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш масалалари бўйича фикр алмашди.
Давомини ўқиш...06.04.2024 07:28Ўзбекистон президенти Рамазон ҳайити арафасида 426 нафар маҳбусни афв этди
Ўзбекистон президенти Рамазон ҳайити арафасида 426 нафар маҳбусни афв этиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Афв этилганларнинг 135 нафари асосий жазодан тўлиқ, 200 нафари шартли озод этилди. Улар орасида 11 нафар хорижлик ва 3 нафар вояга етмаган шахслар бор.
Давомини ўқиш...09.04.2024 07:22Ўзбекистонда никоҳлар сони камайди
2024 йил январь-март ойларида Ўзбекистонда қарийб 48,6 мингта никоҳ қайд этилди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 900 тага кам. Никоҳларда аёлларнинг ўртача ёши 23,3 ёшни, эркакларнинг ўртача ёши эса 28,2 ёшни ташкил этди. Никоҳдан ажралишлар сони 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 1,5 баробарга кўпайган.
Давомини ўқиш...29.04.2024 12:25Ўзбекистонда биринчи Ислом банкини яратиш бўйича келишувга эришилди
Anorbank ҳамда Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси Ўзбекистонда биринчи Ислом банкини ташкил этиш лойиҳасини ҳамкорликда амалга оширишга келишиб олди.
Давомини ўқиш...01.05.2024 07:29Шавкат Мирзиёев Туркия вице-президентини қабул қилди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркия вице-президенти Жавдат Йилмазни қабул қилди. Йилмаз Сенат раиси Танзила Норбоева ҳамда иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров билан ҳам музокаралар ўтказди.
Давомини ўқиш...02.05.2024 08:20Тожикистонликлар ортидан Ўзбекистон фуқаролари ҳам Россияга киришда тақиққа учрамоқда
Сўнгги кунларда россиялик чегарачилар аэропортлар ва ер усти ўтказиш пунктларида нафақат Тожикистон фуқаролари, балки Ўзбекистон ва Қирғизистондан келган муҳожирларга ҳам Россия ҳудудига киришни оммавий равишда тақиқламоқда. Ҳуқуқ ҳимоячиси Валентина Чупикнинг айтишича, ушлаб турилганларнинг тўртдан бир қисмигина Тожикистон фуқаролари, ундан икки ҳисса кўпи — Ўзбекистондан келган муҳожирлар, қолганлари Қирғизистон вакиллари.
Давомини ўқиш...02.05.2024 15:30Саудия Арабистонида 100 минг нафаргача ўзбекистонлик доимий иш билан таъминланиши мумкин
Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров бошчилигидаги делегациянинг Кувайт ва Саудия Арабистонига амалий ташрифи давомида Жиддада ота-боболари ўзбекистонлик бўлиб, Саудия Арабистонида яшаб келаётган, йирик бизнесга эга тадбиркорлар – Vision Ambassadors ҳамтаъсисчиси Осама Кокандий, Sodiq At-Tijoriya компанияси раҳбари Эмет Абдулазиз ҳамда араб ишбилармони Аҳмад Алхутами билан учрашувлар ўтказилди. Бу ҳақда Kun.uz вилоят ҳокимлигининг матбуот хизматига таяниб хабар берди.
Давомини ўқиш...03.05.2024 09:30
...