29.06.2024 13:23
Ўзбекистонлик ҳарбийлар халқаро мусобақада ғолиб бўлди
Тошкент ҳарбий округига қарашли Чирчиқ тоғ полигонида МДҲ давлатлари иштирокида белгиланган штат қуролларидан отиш бўйича халқаро мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ғолиб бўлди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 24-27 июнь кунлари бўлиб ўтган мусобақада Ўзбекистондан ташқари Россия, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ҳамда Тожикистон давлатлари вакиллари иштирок этган.
Мусобақа қатнашчилари уч кун давомида "Макаров" пистолети ва "Калашников" автоматидан отиш бўйича ўз маҳоратларини намойиш этган.
Чемпионат шартларига кўра, иштирокчи давлатлар шарафини ушбу йўналишларда бир аёл ва икки эркак ҳарбий хизматчи ҳимоя қилган.
Мусобақанинг икки йўналишида қайд этилган умумий натижаларга кўра, ўзбекистонликлар мусобақада ғолиб деб топилган.