27.06.2024 14:07

Ўзбекистон ва Уммон дипломатик паспорт эгаларини визадан озод қилишга келишиб олди

Ўзбекистон ва Уммон ўртасида дипломатик паспорт эгаларини виза талабларидан озод қилиш тўғрисидаги шартнома имзоланди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов хабар берди. 

Унга кўра, Саидов Уммон ташқи ишлар вазири Саййид Бадр бин Ҳамад ал-Бусайдий билан учрашган. 
"Ўзбекистон ва Уммон бой тарихий ва маданий мерос билан боғланган, фаровон тараққиёт йўлида муштарак қарашларга эга. Икки давлат ташқи ишлар вазирликлари кенгайиб бораётган икки томонлама ҳамкорлигимизни янада бойитиш йўлида устувор йўналишларни, жумладан, савдо ва иқтисодиёт, “яшил” энергетика, ўзаро боғлиқлик, кадрлар салоҳиятини ошириш, халқ дипломатиясини илгари суриш масалалари ҳамда минтақавий ва глобал кун тартибини муҳокама қилдик", – деб ёзган вазир. 
ТИВ раҳбари дипломатик паспорт эгаларини виза талабларидан озод қилиш тўғрисидаги шартнома имзоланганини ҳам қўшимча қилган.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.