умра

  • Энди диний қўмита лицензиясиз "умрачи"ларни "овлайди"

    Энди дин ишлари бўйича қўмитага келиб тушган мурожаатлар ёки шу каби қўлга киритилган маълумотлар асосида масъул ходимлар "Сирли мижоз" тадбирида иштирок этишади. Янги низомга кўра, қўмитанинг масъул ходимлари ўзини мижоз сифатида таништирган ҳолда "Умра" хизматларини ноқонуний амалга оширишда гумон қилинаётган жисмоний ёки юридик шахслар фаолиятини текширади. Тадбир давомида ноқонуний фаолияти кўрсатаётганликда гумон қилинаётган жисмоний ёки юридик шахсга оид маълумотлар тўпланади.

    Давомини ўқиш...
    110
    11.08.2025 12:24
  • Саудияга Ҳаж зиёрати учун 600 мингдан ортиқ хорижлик етиб борди

    Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра ишлари вазирлиги маълум қилишича, ҳозиргача мамлакатга қуруқлик, ҳаво ва денгиз орқали 600 мингдан ортиқ зиёратчи борган. Бу Ҳаж мавсуми учун тақдим этиладиган умумий визаларнинг 42 фоизини ташкил этиб, хорижий зиёратчилар оқими тезлашиб бораётганини кўрсатади.

    Давомини ўқиш...
    393
    20.05.2025 17:16
  • Умра лицензиясига эга турфирмалар сони 14 тага етди

    Дин ишлари бўйича қўмита Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолиятини амалга ошириш учун якка тартибдаги лицензия бериш бўйича танлов натижаларига кўра яна 2 та турфирмага лицензия берди. қўмита жорий йил 7 март куни иккинчи маротаба Умра лицензиясини олиш учун тадбиркорлик субъектларидан янги аризалар қабули бошланганини эълон қилган эди. Маҳаллий нашрларнинг ёзишича, лицензияловчи ваколатли органга 10 дан ортиқ ариза келиб тушган, лекин қўмита уларнинг фақат 2 тасига лицензия берган.

    Давомини ўқиш...
    564
    17.05.2025 12:59
  • Саудия Умра зиёрати учун менингитга қарши эмлаш талабини бекор қилди

    Саудия Арабистони ҳукумати Умра зиёрати учун мамлакатга ташриф буюрувчиларга қўйилган менингитга қарши мажбурий эмлаш талабини бекор қилди. Ушбу қарор 2025 йил 1 февралдан амал қилаётган эди.

    Давомини ўқиш...
    2393
    08.02.2025 08:32
  • Диний қўмита “Умрачи”лар учун талаблар кучайтирилганига изоҳ берди

    Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев Умра лицензияси учун 1 миллион доллар миқдоридаги маблағни депозитга қўйиш талабини ёқлаб чиқди. «Бу катта миқдор эмас… Ўша 15 минг киши билан муаммо бўлганида, қўйилган 100 минг долларга 100 кишини ҳам қайтариб олиб келишга имкониятимиз йўқ эди», — деди Диний қўмита вакили. У Умра зиёратига мустақил бориш ҳақида ҳам маълумот берди.

    Давомини ўқиш...
    1475
    16.10.2024 07:45
  • Ўзбекистон ҳукумати “Умра” фаолияти бўйича янги талабларни жорий этди - ўзгаришлар

    Ўзбекистон ҳукумати “Умра” фаолиятини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича талабларни кучайтаришга қаратилган қарорни қабул қилди. Унга кўра, ушбу фаолиятни олиб борувчи тадбиркорларга вояга етмаган фуқароларга хизмат кўрсатмаслик, 1 млн АҚШ доллари миқдордаги маблағни “Зиёрат” жамғармасига захира қилиб қўйиш ҳамда ўз фаолиятини туроператор ва турагентлар орқали амалга оширмаслик каби талаблар қўйилди.

    Давомини ўқиш...
    1754
    14.10.2024 06:52
  • "Умра" мавсуми 10 сентябрдан бошланади

    Ўзбекистон мусулмонлари идораси «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш маркази "Умра" мавсуми 10 сентябрдан бошланишини маълум қилди. "Умра" дастурига кўра, зиёратчилар 3 кун Мадинада, 7 кун Маккада бўлишади.

    Давомини ўқиш...
    1323
    26.08.2024 11:44
  • Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш лицензияланадиган фаолиятнинг алоҳида тури сифатида белгиланди

    Президент имзолаган янги қонунга кўра, эндиликда Ўзбекистонда Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш лицензияланадиган фаолиятнинг алоҳида тури сифатида белгиланди. Мазкур қонун талабларини бажармаган тадбиркорлар БҲМнинг 200 баравари (ҳозирда - 68 млн сўм) миқдорида жаримага тортилади. Шунингдек, лицензия олиш учун БҲМнинг 10 баравари (3,4 млн сўм) миқдоридаги давлат божи ушбу соҳадаги ваколатли орган сифатида белгиланган Дин ишлари бўйича қўмитага тўланади.

    Давомини ўқиш...
    1442
    04.07.2024 11:35
  • Шавкат Мирзиёев Ҳаж ва Умра зиёратига бориб келганлар ўзини кўз-кўз қилаётганини танқид қилди

    Давлат раҳбари Ҳажга, Умрага бориб келганлар маънавият тарғиботчиси бўлиши кераклигини таъкидлади.

    Давомини ўқиш...
    2589
    23.12.2023 11:58

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.