11.08.2025 12:24
111

Энди диний қўмита лицензиясиз "умрачи"ларни "овлайди"

Энди дин ишлари бўйича қўмитага келиб тушган мурожаатлар ёки шу каби қўлга киритилган маълумотлар асосида масъул ходимлар "Сирли мижоз" тадбирида иштирок этишади.

Янги низомга кўра, қўмитанинг масъул ходимлари ўзини мижоз сифатида таништирган ҳолда "Умра" хизматларини ноқонуний амалга оширишда гумон қилинаётган жисмоний ёки юридик шахслар фаолиятини текширади.

Тадбир давомида ноқонуний фаолияти кўрсатаётганликда гумон қилинаётган жисмоний ёки юридик шахсга оид маълумотлар тўпланади.

"Сирли мижоз" тадбири давомида яширин диктофон ёки видео кузатув мосламаларидан фойдаланилишга рухсат берилади. Диктофон ёки видео кузатув мосламалари ёрдамида ёзиб олинган маълумотлар Қўмита томонидан қабул қилиб олинади ва улардан мазкур Низомда кўрсатилган ҳоллардан ташқари бошқа мақсадларда фойдаланишга йўл қўйилмайди.

Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.