украина
-
Саудия Арабистони Украинага иссиқ кўрпа, гигиена воситалари ҳамда 20 дан 400 кВт гача бўлган 135 та генератордан иборат 100 млн долларлик гуманитар ёрдам жўнатди. Саудия Украинага биринчи марта ёрдам бераётгани йўқ. Октябрь ойида мамлакат Киевга 400 млн доллар ажратганди.
-
Россия Хавфсизлик кенгаши раиси, собиқ президент Дмитрий Медведев Сочида бўлиб ўтган ёшлар фестивалида Украина Россияники эканини айтиб, РФ чегараларининг кенгайтирилган харитасини кўрсатди. Унда Украина ҳудудининг катта қисми Россия, Польша, Руминия ва Венгрия ўртасида бўлиб олинган бўлиб, Киев вилояти катталигидаги қисми “Украина” деб кўрсатилган.
-
Франция президенти Эммануэл Макрон ва Германия канцлери Олаф Шольц ўртасида Украинага ҳарбий ёрдам масаласидаги келишмовчиликлар сиёсий мунозарадан очиқ адоватга айланиб бормоқда.
-
БМТ Украинадаги урушнинг биринчи кунидан буён Украинада 10382 киши, жумладан 579 нафар бола ҳалок бўлгани, яна 19659 киши, жумладан 1285 бола жароҳатланганини маълум қилди.
-
Европа Иттифоқи Украинага ўз бюджетидан 50 миллиард евро миқдорида қўшимча ёрдам пакетини келишиб олди. Ушбу ёрдам пакети Украинага 2024-2027 йилларда тақдим этилади.
-
Россия Украинада ғалаба қозонса, нима бўлади? Навбатдаги “ўлжа” ким? “Оқ айиқ”нинг навбатдаги юриши Европагами, Марказий Осиёгами? - сиёсий шарҳловчи Абдували Сойибназаровнинг бу ҳақдаги таҳлилий мақоласини Azon Global сайтида ўқинг. Видеони томоша қилиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.
-
Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Валерий Залужний Россиянинг радар ва ҳаводаги қўмондонлик пункти вазифасини бажарувчи А-50 ҳамда Ил-22 ҳарбий транспорт самолётлари Азов денгизи устида муваффақиятли йўқ қилинганини билдирди.
-
248 асир Россияга, 230 асир эса Украинага қайтди. Россия ушбу асир алмашинувида БААнинг инсонпарварлик ролини эътироф этди.
-
Россия Украинага кенг кўламли ракета зарбаларини берганидан сўнг Британия Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа ракеталарини кўпроқ жўнатиши маълум қилинди.
-
Россия Украинага турли ҳаво ҳужуми воситаларидан «кучли» зарбалар бергани айтилмоқда.