Медведов Украина Россияники эканини айтиб, РФнинг янги харитасини кўрсатди
Душанба куни Сочида бўлиб ўтган ёшлар фестивали иштирокчилари олдида сўзлаган Россия Хавфсизлик кенгаши раиси, собиқ президент Дмитрий Медведев Украина ҳудудининг катта қисми Россия, Польша, Руминия ва Венгрия ўртасида бўлинган харитани тақдим этди. Киев вилоятининг катталигидаги ҳудуд «Украина» деб белгиланган.
“Қачонлардир
Украинанинг собиқ раҳбарларидан бири Украина, бу – Россия эмас, деган эди. Ушбу
концепция бутунлай йўқ бўлиши керак. Украина – сўзсиз, Россия”, - деди
Медведов.
Медведев, шунингдек, "Днепрнинг иккала қирғоғидаги ҳудуд Россиянинг тарихий стратегик чегараларининг ажралмас қисмидир", деди.
Шу билан бирга, Приднестровье ушбу харитада Молдованинг бир қисми сифатида кўрсатилган.
Медведев Россиянинг "геостратегик маконини"
Украинадан ажратиб бўлмаслигини ва уни куч билан ўзгартиришга бўлган ҳар қандай
уринишлар барбод бўлишини таъкидлади.
“Бизнинг барча рақибларимиз оддий ҳақиқатни бир марта
тушунишлари керак: Днепрнинг иккала соҳилидаги ҳудудлар Россиянинг стратегик ва
тарихий чегараларининг ажралмас қисмидир”, деди у.
"Ҳозирги вазият 1962 йилдагидан анча ёмонроқ",
деди Медведев Кубадаги ракета инқирозини назарда тутиб.
“Бу Америка қуроллари ва Америка махсус кучлари ва
америкалик маслаҳатчилар иштирокида Россияга қарши кенг кўламли уруш. Бу шундай
”, дея қўшимча қилди у.
Медведев Россиянинг қўшни давлатлар билан ҳудудий баҳслари
йўқлигини таъкидлади, деб
ёзади “Правда” нашри. Нашрнинг қайд этишича, гап фақат Россиянинг мавжудлиги
учун таҳдидга айланган Украина ҳақида кетмоқда ва “бу МДҲнинг қолган
мамлакатлари учун сигнал - ўзингизни муносиб тутинг, шунда ҳаммаси яхши бўлади”.
“Ҳозирги
неонацист Украина ғарбнинг кўп асрлик орзуларини рўёбга чиқаришга қаратилган
яна бир бефойда уринишдир”, — деди Медведев.
Унинг
сўзларига кўра, Россия Федерациясининг асосий манфаати янги ерларни эгаллаш
эмас, балки ўз фуқаролари ва халқаро ҳамжамият фаровонлиги учун ҳаракат
қиладиган қўшни мамлакатларда ваколатли, башорат қилинадиган, суверен
ҳокимиятдир.