оила

  • Қирғиз аёлларига собиқ эри ва қайноталари ҳақида ёмон гапириш тақиқланиши мумкин

    Қирғизистон бош вазири Акилбек Жапаров ажрашган аёлларга ижтимоий тармоқларда собиқ эри ва унинг оиласи ҳақида салбий чиқишлар қилишни тақиқлаш таклифини илгари сурди. У ўз таклифини бундай чиқишлар қирғиз халқи анъана ва қадриятларига зидлиги билан изоҳлади.

  • Оиланинг асоси – биология

    Оилани муқаддас билиш инсониятнинг энг катта ва ўзгармас қадриятларидандир. Тарихан, инсонлар анъаналар, қадриятлар, дин-диёнатни маҳкам ушлаган. Энди айрим тоифалар чиққан ва чиқмоқдаки, инсоннинг биологик тур сифатидаги ўзига хос силсиласини бузишга зўр бермоқда. Уларнинг қадриятлари, тафаккури ва зеҳниятини соғлом ақл қабул қила олмайди. Бу қарашлари ғайри илмийдир.

  • Имом Бухорийнинг яна бир асари ўзбек тилига таржима қилинди

    Имом Бухорийнинг «Биррул волидайн» (Ота-онага яхшилик қилиш) асари илк бор араб тилидан ўзбек тилига таржима қилинди. Китобда фарзанд тарбияси, амалларнинг афзали – ота-онага яхшилик қилиб, ҳурмат кўрсатиш, уларнинг дуоларини олиш, ота-онанинг фарзанди ҳаққига қилган дуоси мустажоб бўлиши ва силаи раҳм фазилати, қариндошларга яхшилик қилиш каби мавзулардаги 76 та ҳадис жамланган.

  • Ўзбекистонда никоҳлар сони камайди

    2024 йил январь-март ойларида Ўзбекистонда қарийб 48,6 мингта никоҳ қайд этилди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 900 тага кам. Никоҳларда аёлларнинг ўртача ёши 23,3 ёшни, эркакларнинг ўртача ёши эса 28,2 ёшни ташкил этди. Никоҳдан ажралишлар сони 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 1,5 баробарга кўпайган.

  • Россияда ажралишлар сони никоҳлар сонидан ошиб кетди

    Россияда жорий йилнинг дастлабки уч ойида 145 мингта никоҳ ва 160 мингта ажралиш қайд этилди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, ажралишларга моддий муаммолар эмас, кўпроқ эр-хотин ўртасида руҳий ришталарнинг заифлиги, бир-бирига мослашиш ва музокара ўтказиш қобилиятининг йўқлиги сабаб бўлмоқда. Шунингдек, 30 ёшгача турмуш қурганлар орасида ажрашиш камлиги кузатилмоқда.

  • Туркияда оила инқирози кучайиб бормоқда, бунга сабаб нима?

    Туркияда аёллар ҳуқуқи ва гендер тенглиги учун кураш баҳонасида оилада эркаклар мавқеига зарба берилиши янги муаммолар ва низоларни келтириб чиқармоқда. Айниқса 2011 йил май ойида имзоланган "Истанбул конвенцияси" оила таназзулини энг юқори чўққиларга олиб чиқди. Узоқ йиллик пухта ишлаб чиқилган режа асосидаги саъй-ҳаракатлар ўз “меваси”ни бермай қолмади – бугун турк жамиятида турмуш қуриш ва фарзанд кўриш ёшлари ошган, никоҳлар сони камайиб, ажралишлар кўпайган. Хўш, бунга ечим борми?

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.