ноқонуний миграция
Ўзбекистон сенати қимор ўйинларига рухсат берувчи қонунни маъқуллади
Cенат қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни лицензия асосида амалга оширишга рухсат берувчи қонунни маъқуллади. Бор-будини қиморга тикиб, устига устак катта қарзга ботиб, сўнг ўзи ва бошқаларнинг жонига қасд қилаётганлар сони ортиб бораётган бир пайтда, турли важлар билан ҳукуматнинг қиморга рухсат беришини тушуниш қийин.
Давомини ўқиш...55722.02.2025 13:56Президентнинг ҳамма айтгани ҳам бўлавермайди: 22 штат Трамп фармонига қарши чиқди
АҚШнинг 22 штати президент Дональд Трампнинг лавозимга ўтириши билан имзолаган ота ёки онаси ноқонуний муҳожир бўлган болаларга Америка фуқаролигини беришни бекор қилиш ҳақидаги фармонига қарши судга шикоят киритди. Калифорния бош прокурори Трампнинг фармонини конституция ва Америка қадриятларига зид деб атади.
Давомини ўқиш...36322.01.2025 13:15Трамп тартибсиз муҳожирлар оммавий чиқариб юборилиши ҳақидаги хабарни тасдиқлади
АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп мамлакатдаги тартибсиз муҳожирларни оммавий депортация қилиш учун миллий фавқулодда ҳолат эълон қилиш ва бунда ҳарбийлардан фойдаланилишини тасдиқлади.
Давомини ўқиш...35519.11.2024 09:30Саудия Арабистонида ноқонуний миграцияга қарши рейдлар бўлиб ўтди
Саудия Арабистонида ноқонуний муҳожирларга қарши рейдлар бўлиб ўтди. 1569 киши Саудия Арабистони чегарасини ноқонуний кесиб ўтишга урингани, улардан 24 фоизи Яман, 73 фоизи Эфиопия ва 3 фоизи бошқа давлатлар фуқаролари экани маълум қилинди.
Давомини ўқиш...54711.11.2024 16:22Россияда ноқонуний миграция ўта оғир жиноятлар даражасига кўтарилди
Россия парламенти ноқонуний миграция ташкил этиш фаолиятини ўта оғир жиноятлар даражасига кўтариш ҳамда ушбу қилмишлар учун 15 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлашни кўзда тутган қонун лойиҳасини қабул қилди. Шунингдек, россиялик билан турмуш қурган чет элликлар учун яшаш гувоҳномасини олиш муддати 3 йилга узайтирилди.
Давомини ўқиш...74230.10.2024 08:29Испаниянинг Африкадаги қисмига ноқонуний киришга уринишнинг олди олинди
Испаниянинг Африкадаги қисми – Сеута анклавига минглаб муҳожирлар ноқонуний кириш учун тартибсизлик уюштирди. Марокаш полицияси уларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ қўллади, 150 дан ортиқ киши ноқонуний миграцияга чақириқлари учун қўлга олинди.
Давомини ўқиш...88720.09.2024 08:50Россияда 630 минг ноқонуний муҳожир яшаётгани маълум қилинди
Россия Ички ишлар вазирлиги мамлакатда 630 мингга яқин ноқонуний муҳожир истиқомат қилишини маълум қилди. Уларнинг мамлакатни ихтиёрий равишда тарк этишлари учун 2025 йилда назорат қилинадиган шахсларнинг махсус реестри жорий этилади. Қайд этилишича, 2023 йилда РФда қонуний равишда бўлган меҳнат муҳожирлари сони 3,5 миллион кишидан ошмаган. Уларнинг аксарияти Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон фуқароларидир.
Давомини ўқиш...100729.08.2024 12:24Туркияга келган чет элликлардан бармоқ излари олинади
Туркия ички ишлар вазири Али Ерликая мамлакат аэропортларида АҚШ ва Британияда бўлгани каби, чет элликлардан бармоқ излари олиниши режалаштирилаётганини маълум қилди. Шунингдек, у Туркия иммиграция сиёсатига киритилаётган ўзгаришлар, хусусан, яшаш гувоҳномасини олишдаги кутилаётган ўзгаришлар ҳақида ҳам маълумот берди.
Давомини ўқиш...152614.08.2024 13:08Россияда ноқонуний муҳожирлар яшаётган жойлар ҳақида хабар қилганларга 100 минг рублдан мукофот пули бериш таклиф қилинди
Россия Давлат Думаси депутати Сергей Каргинов меҳнат муҳожирларининг ноқонуний яшаш жойлари ҳақида хабар берган россияликларга 100 минг рубль миқдорида бонуслар тўлашни таклиф қилди. Депутат ўз таклифини муҳожирлар томонидан содир этилаётган жиноятлар тобора зўравонликка айланиб бораётгани билан изоҳлади. Айни пайтда мамлакатдаги меҳнат муҳожирлари сони охирги 10 йилдаги энг паст даражага тушган.
Давомини ўқиш...113923.07.2024 16:30АҚШда тожикистонликлар оммавий ҳибсга олинди
АҚШда саккиз нафар тожикистонлик ИШИДга алоқадорликда гумонланиб ҳибсга олинди. Қайд этилишича, тожикистонликлар бир мунча вақт давомида Федерал қидирув бюроси (ФҚБ) кузатувида бўлган ва сўнгра ҳибсга олинган.
Давомини ўқиш...124612.06.2024 11:59