11.11.2024 16:22
Саудия Арабистонида ноқонуний миграцияга қарши рейдлар бўлиб ўтди
Саудия Арабистони Ички ишлар вазирлиги рейдлар давомида қиролликнинг турли ҳудудларида яшаш қоидаларини, меҳнат қонунчилигини ва чегарани бузган шахслар қўлга олинганини маълум қилди. 31 октябрдан 6 ноябргача жами 20 778 киши ҳибсга олинган.
Натижалар шуни кўрсатдики, қамоққа олинганларнинг умумий сонидан 11523 нафари мамлакатда бўлиш, 5711 нафари чегарани кесиб ўтиш қоидаларини, 3544 нафари эса меҳнат қонунчилигини бузган.
1569 киши Саудия Арабистони чегарасини ноқонуний кесиб ўтишга уринган, улардан 24 фоизи Яман, 73 фоизи Эфиопия ва 3 фоизи бошқа давлатлар фуқаролари. Қарши йўналишда чегарани кесиб ўтишга уринган 63 киши ҳам қўлга олинди.
Шунингдек, рейдлар давомида қоидабузарларни ташиш, бошпана бериш, ишга жойлаштириш ёки уларга ёрдам бериш билан шуғулланган 15 киши ҳам қўлга олинди.
Жами 20363 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган бўлиб, шундан 17915 нафари эркаклар ва 2448 нафари аёллардир. Рейдлар доирасида 12 138 нафар қоидабузар саёҳат ҳужжатларини расмийлаштириш, 3 128 нафари рейсларни брон қилиш учун дипломатик ваколатхоналарга юборилган, 9 254 нафари депортация қилинган.
Ички ишлар вазирлиги чегара хавфсизлиги қоидаларини бузганларга ҳар қандай ёрдам, жумладан, ташиш, уй-жой билан таъминлаш ёки бошқа ёрдам кўрсатиш 15 йилгача қамоқ, бир миллион риалгача жарима, транспорт ва транспорт воситаларини мусодара қилиш билан жазоланиши, уй-жой ва транспорт воситалари мусодара қилиниб, оммавий шармисор этилишинитаъкидлади.