москвадаги теракт
-
Москва яқинидаги “Крокус Сити Холл” концерт залида содир бўлган терактдан кейинги кунларда Россия бўйлаб бегуноҳ тожик муҳожирлари таҳдидлар, оғзаки ҳақоратлар ва ҳуқуқ-тартибот идораларининг эътибори ортган. Нафақат тожикистонликлар, балки Марказий Осиё диаспорасининг бошқа вакилларига ҳам дискриминация кучайган.
-
Россияда сўнгги ўн йилликлардаги энг қонли терактда айбланаётган тўрт кишининг қийноққа солингани акс этган видеолар кенг тарқалди, бу эса, таҳлилчиларнинг фикрича, Россия давлати ва рус жамиятининг оммавий зўравонликларга нисбатан тоқатлилиги кучайиб бораётганидан далолатдир. “Қийноқ ҳодиса сифатида мавжуд бўлмаслиги керак. Полиция ва давлат бугун террористни қийноққа солади, бу усул маъқулланганини кўради, эртага эса фаолни, журналистни, бошқа ҳар қандай одамни қийнашади. Улар бошқа йўлни билишмайди”, - деб ёзди фаол ва терговчи журналист Руслан Шаведдинов.
-
Москванинг Басманний суди тергов талабига биноан “Крокус Сити Холл”даги теракт бўйича жиноий иш бўйича яна уч нафар айбланувчи – ака-ука Диловар ва Аминжон Исломовлар ҳамда уларнинг отаси Исроилни ҳибсга олиш тўғрисида қарор қабул қилди. Фожиа қурбонлари сони эса 139 нафарга, жабрланганлар 361 нафарга етди.
-
“Крокус Сити Холл”да содир бўлган терактда официант бўлиб ишловчи Ўзбекистон фуқароси Комил Насибов 100 дан зиёд инсонни қутқариб қолди.
-
Москва яқинидаги Крокус Сити Холл концерт зали биносида теракт содир этишда гумонланаётган тўрт террорчи ҳақидаги тафсилотлар маълум бўлди. Уларнинг барчаси Тожикистон фуқаролари бўлиб, ёпиқ суд мажлисида терговгача ҳисбга олиш тўғрисида ҳукм қилинди.
-
Крокус Сити Холдаги терактда 100 дан зиёд инсоннинг ҳаётини сақлаб қолган 15 ёшли қирғизистонлик Ислом Халиловга Россия мусулмонларининг олий мукофоти топширилди. Шунингдек, унга Москванинг “Спартак” жамоаси фамилияси ёзилган футболка ва барча уй учрашувлари учун абонимент тортиқ қилди. Мусиқачи Моргенштерн эса болага 1 млн рубль юборди.
- 01