Ўзбекистон фуқароси “Крокус”даги терактда 100 дан зиёд одамни қутқариб қолди
Москва вилоятидаги “Крокус Сити Холл”да официант бўлиб ишловчи Ўзбекистон фуқароси Комил Насибов теракт вақтида 100 дан зиёд одамни қутқариб қолди. Бу ҳақда SHOT Телеграм-канали хабар қилмоқда.
Комилнинг
сўзларига кўра, у теракт содир этилган куни дўсти билан “Крокус”да официант
бўлиб ишлаган. Иш вақти 19:55 ларда тугаган. Кўчага чиқишганида, баланд
товушлар эшитишган. Комил дўсти билан қўрқиб, яқин атрофдаги бинога
яширинишган. Бироқ кейин қайтишга қарор қилишган.
Комил ўқ
жароҳатини олган бир неча кишини четга олиб чиққан, йўлда бир машинани тўхтатиб,
оқсоқланаётган аёлни ўтирғизган ҳамда концертга кечикиб келаётганларни тарқатган.
Сўнгра
бинода эшикларни бузиб, одамларга қаерга қочиш кераклигини кўрсатган. Пастки
қаватлардан бирида тутун ичида 80 га яқин одамни учратиб, уларга ташқарига
чиқишга ёрдамлашган. Одамларни излаш учун югураётиб даҳлизда чироғи ёниқ турган
телефон топиб олган ва у билан йўлини ёритган. Бир муддат ўтиб телефонга қўнғироқ
бўлган – экранда Камилла исми чиққан. Қўнғироқ қилган қиз баланд овозда иккинчи
қаватда ёнғин ичида олганини айтиб, ёрдам сўраган. Қиз даҳшат ичида экани,
атрофини олов қуршаб олганини ва иккинчи қаватдаги қайсидир квадратда эканини
айтган.
Йигит
маълумотни ўша пайтда ёнида бўлган Қутқарув хизмати ходимларига етказган.
Комилнинг ўзи аллақачон тутундан бўғилиб қолган ва уни бинодан олиб чиқишган,
чақирган қиз эса қутқарувчилар томонидан топилган. Кейинчалик унга йўқолган
телефонни беришди.