меҳнат муҳожирлари
Россияда 630 минг ноқонуний муҳожир яшаётгани маълум қилинди
Россия Ички ишлар вазирлиги мамлакатда 630 мингга яқин ноқонуний муҳожир истиқомат қилишини маълум қилди. Уларнинг мамлакатни ихтиёрий равишда тарк этишлари учун 2025 йилда назорат қилинадиган шахсларнинг махсус реестри жорий этилади. Қайд этилишича, 2023 йилда РФда қонуний равишда бўлган меҳнат муҳожирлари сони 3,5 миллион кишидан ошмаган. Уларнинг аксарияти Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон фуқароларидир.
Давомини ўқиш...101729.08.2024 12:24Россияда курьер ва такси ҳайдовчиларини ҳарбий заводларга юбориш таклиф қилинди
Россия Савдо-саноат палатаси вице-президенти Елена Дибова НТВ телеканалига берган интервьюсида мамлакатдаги ҳарбий заводларда ишлайдиган одам йўқлигини таъкидлаб, хизмат кўрсатиш, жумладан, курьерлик ва таксичиликни тақиқлаб, ушбу соҳаларда ишлайдиганларни ҳарбий заводларга жўнатишни таклиф қилди.
Давомини ўқиш...98026.08.2024 09:39Муҳожирларга оилаларини Россияга кўчириб келишни тақиқлаш таклиф қилинди
ЛДПР депутатлари меҳнат муҳожирларига оилаларини Россияга кўчириб келишини тақиқлашни кўзда тутган қонун лойиҳасини ишлаб чиқмоқда. Давлат Думаси вакилининг фикрича, бу ишчи кучи етишмаслиги билан боғлиқ вазиятнинг янада ёмонлашувига олиб келади.
Давомини ўқиш...94120.08.2024 11:30Россия: Муҳожирларга қарши популизм мигрантларга фойда, истеъмолчиларга зарар келтирмоқда
Меҳнат муҳожирларининг Россияни оммавий тарк этиши фонида иш берувчилар мигрантларнинг ойлик маошларини оширишга мажбур бўлмоқда. Бу эса, ўз навбатида, товар ва хизматлар таннархининг ошиши ҳамда сифатининг тушишига сабаб бўлмоқда - “Московский комсомолец” тадқиқоти.
Давомини ўқиш...114917.08.2024 16:36Россия "миграция арғимчоғи": Африкадан олиб келамиз, Марказий осиёликларни «сийраклатамиз»
Сўнгги пайтларда Россия компаниялари МДҲдан ташқари мамлакатлардан ишчиларни қидириш бўйича фаоллигини сезиларли даражада оширди. Деярли барчани ҳайратда қолдирган нарса – меҳнат захираларининг ҳатто Африкадан ҳам жалб қилингани! Бундан ташқари, ушбу жараён бир неча йил олдин бошланган ва фақат жадал ривожланмоқда.
Давомини ўқиш...137006.08.2024 11:44Путин ходимлар танқислигини меҳнат муҳожирлари ҳисобидан қоплашни тақиқлади
Россия президенти Владимир Путин яқин йилларда мамлакатда ходимлар ва малака етишмаслиги муаммоси кузатилишини маълум қилди. У меҳнат бозорида яқинлашиб келаётган ходимлар танқислигини паст малакали муҳожирлар ҳисобидан қоплашни тақиқлади. "Бизга бошқа ёндашувлар керак", - деди Россия президенти.
Давомини ўқиш...166226.04.2024 07:33Сўров: Россияликлар муҳожирларни ёқтирмайди
Ўтказилган ижтимоий сўров натижаларига кўра, “Крокус Сити Холл”даги фожиадан сўнг россияликларнинг 55-60 фоизи меҳнат муҳожирларига нисбатан “аниқ салбий” фикрга келган. Саккиз ой муқаддат бу кўрсаткич 40 фоизни ташкил этганди.
Давомини ўқиш...152923.04.2024 09:24Москвада Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари оммавий муштлашди
Москвадаги қурилиш майдонида қурилиш материалларининг нотўғри тақсимоти сабабли Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари оммавий муштлашди. Натижада 10 нафар ўзбекистонлик ва 13 нафар тожикистонлик меҳнат муҳожирлари қўлга олинди. Ҳодисада ҳеч ким жабрланмаган.
Давомини ўқиш...164416.04.2024 09:24Қримда муҳожирларга бир қатор соҳаларда ишлаш тақиқланди
Қримда бир қатор соҳаларда чет эл фуқароларини ишга олишни тақиқлашга қарор қилди. Улар орасида транспорт, ишлаб чиқариш, IT, спорт ва дам олиш соҳалари мавжуд. Аввалроқ Новосибирск, Самара ва Ёқутистонда ҳам бир қатор соҳалар меҳнат муҳожирлари учун “ёпилган” эди.
Давомини ўқиш...162016.04.2024 07:19Ўзбекистонда меҳнат муҳожирлари учун янги имкониятлар пайдо бўлади
Чет элдаги фуқаролар учун элчихоналарда 24 соатлик “колл-марказлар”, ишчи виза, йўл чиптаси, хорижий тил ва касб бўйича малакани баҳолатиш харажатлари қисман қоплаш, хорижий муҳожирликдан қайтган фуқаролар учун молиявий ёрдам ва бошқа таклифлар – Ўзбекистон президентига меҳнат муҳожирларини қўллаб-қувватлашга қаратилган таклифлар тақдимот қилинди.
Давомини ўқиш...179403.04.2024 11:16