16.04.2024 07:19

Қримда муҳожирларга бир қатор соҳаларда ишлаш тақиқланди

Ёқутистондан кейин Қрим маъмурияти ҳам бир қатор соҳаларда чет эл фуқароларини ишга олишни тақиқлашга қарор қилди, дея хабар бермоқда Islam News.

Республика раҳбари Сергей Аксеновнинг сўзларига кўра, чекловлар олти ой давомида амал қилади ва иқтисодий фаолиятнинг 35 турига таъсир қилади.

Гап транспорт, савдо, қишлоқ хўжалиги, ишлаб чиқариш, таълим, ахборот технологиялари, оммавий ахборот воситалари, спорт ва дам олиш каби соҳалар ҳақида бормоқда.

Унинг таъкидлашича, ушбу чора меҳнат миграцияси соҳасида тартибни тиклашга қаратилган.

Қарорга кўра, Қримдаги муҳожирларга берилган вақтинчалик меҳнат патентларида «касб» банди бўлади.

Аввалроқ Новосибирск вилоятида муҳожирларнинг савдо (ичимликлар ва тамаки сотиш) ва шахсий транспортда ишлаш ҳуқуқи (таксичилик), Самара вилоятида – жамоат транспорти, таълим соҳаларида ишлаш ҳамда таксичилик қилиш чекланган эди. Февраль ойида эса Ёқутистон ҳукумати меҳнат муҳожирларига таксичилик, юк ташиш, курьерлик ва омборхона фаолияти каби турли соҳаларда ишлашни тақиқлади.

 

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.