марказий осиё
-
Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон “қайси соҳа ва корхоналар, таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилиш кераклигини биладиган барча билан давра суҳбати ўтказиш” учун Марказий Осиё давлатларига ташриф буюришни режалаштирмоқда. Аввалроқ парламентда Британиянинг МО давлатлари билан алоқалари самарасиз йўлга қўйилгани танқид қилиниб, Россия ва Хитойнинг минтақадаги таъсирини камайтириш чораларини кўришга чақирилган эди.
-
2023 йилда Америкага 50 мингдан ошиқ марказий осиёлик ноқонуний кирган. АҚШ судларидан 17 мингдан зиёд Ўзбекистон, 7 минг нафар Қирғизистон, 3 минг нафар Тожикистон , 2,7 минг нафар Қозоғистон ва 2 минг нафар Туркманистон фуқаролари бошпана сўраган.
-
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистон Бишкек ИЭСдаги авария бўйича Қирғизистонга ёрдам беришини маълум қилди. Жумладан, Ўзбекистон Ўшга суюлтирилган газ баллонларини етказиб берди.
-
Британия Россияга қарши санкциялар четлаб ўтилаётгани сабабли Жанубий Кафказ ва Марказий Осиё, жумладан, Ўзбекистонда молиявий разведкани кучайтириш ниятида, дея ёзмоқда француз махсус хизматларига алоқадор Intelligence Online нашри.
-
Қирғизистон-Хитой чегарасида 7 баллик зилзила содир бўлди. Унинг кучи Ўзбекистон ва Қозоғистон шаҳарларида ҳам сезилди.
-
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан 23-25 январь кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади.
-
Қозоғистонда Озарбайжон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон ҳарбий контингентлари иштирокида «Бирлестик» ўқув машғулотларини ўтказади.
- 01
- 02