марказий осиё
-
Бугун, 29 июнь куни БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Марказий Осиё давлатларига сафарини бошлайди. Қайд этилишича, у аввал Ўзбекистонга, сўнгра Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Туркманистонга ташриф буюради. Шунингдек, Гуттериш 4 июль куни Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Остонадаги саммитида иштирок этади.
-
Ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган «С5+1» форматидаги “Марказий Осиё – Италия” йиғилишида сув, атроф-муҳит ресурслари ва олий таълим соҳаларида стратегик шериклик ўрнатиш, иқтисодий ва саноат ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
-
Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Марказий Осиё давлатлари хавфсизлик кенгашлари котибларини қабул қилди. Давлат раҳбари замонавий чақириқ ва таҳдидларнинг аксарияти трансчегаравий хусусиятга эга экани, шунинг учун уларга қарши курашиш умумий саъй-ҳаракатларни бирлаштиришни талаб қилишини таъкидлади. “Умуман олганда, мамлакатларимизда биз ўзаро мақбул ечим топа олмаган муаммолар йўқ ва бўлмаслиги ҳам керак”, деди у.
-
Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмероннинг Марказий Осиё ва Мўғилистонга беш кунлик сафари учун ҳашаматли Embraer Lineage 1000 шахсий самолёти ижарага олингани танқидга учради. ТИВ қимматбаҳо самолёт ижарага олингани бўйича изоҳ берди.
-
Британия ташқи ишлари вазири Дэвид Кэмерон Марказий Осиё давлатлари ва Мўғилистонга ташрифини бошлади. Британия ТИВ раҳбари илк бор Тожикистон ва Қирғизистонда бўлди. Ўзбекистонга эса охирги марта 1997 йилда ташриф буюрган.
-
ФСБ Москва, Екатеринбург ва Омск шаҳарларида “Крокус Сити Холл”да содир этилган қўпорувчилик ҳаракатида жангариларни молиялаш ва ёллашда гумон қилинган икки нафар марказий осиёлик ва бир Россия фуқаросини қўлга олди.
-
Қирғизистон бош вазири Ақилбек Жапаров Тинч океанидаги Эл-Ниньо иқлим ҳодисаси Марказий Осиё мамлакатлари иқтисодиёти учун муаммога айланишини маълум қилди. Жапаров сув ресурслари ва яшил энергия Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорликнинг асосий бўғини бўлиши лозимлигини таъкидлади.
-
Франция разведкаси Марказий Осиё давлатлари фуқаролари устидан назоратни кучайтирди. Москвада содир этилган теракдан сўнг мамлакатда марказий осиёликларнинг “катта тўпланишлари” қайд этилган. Шу сабабли француз разведкаси ўз эътиборини Туркманистон, Қирғизистон ва Қозоғистон фуқароларига ёппасига қаратишга қарор қилди.
-
Москва яқинидаги “Крокус Сити Холл” концерт залида содир бўлган терактдан кейинги кунларда Россия бўйлаб бегуноҳ тожик муҳожирлари таҳдидлар, оғзаки ҳақоратлар ва ҳуқуқ-тартибот идораларининг эътибори ортган. Нафақат тожикистонликлар, балки Марказий Осиё диаспорасининг бошқа вакилларига ҳам дискриминация кучайган.
-
“Крокус Сити Холл”да содир бўлган терактдан сўнг Россияда Марказий Осиё давлатлари билан визасиз режимни бекор қилишга чақириқлар янграмоқда. Ушбу таклифлар ижтимоий тармоқлардан давлат даражасига кўтарилган. Экспертлар - визасиз режимнинг бекор қилиниши эҳтимоллари ва оқибатлари тўғрисида.
- 01
- 02