исломофобия
Соқолофобия — Ўзбекистонни шарманда қилаётган ҳолат
Охирги вақтларда соқоли бор фуқароларимиз ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан сўроқ қилиниб, соқоллари олдирилаётгани ҳақидаги хабарларни кўп эшитяпмиз. Бунинг асл сабаби нима? Соқол қўйган эркакларнинг юқоридагиларга ёқмаслигими?! Ёки бу ҳам бир исломофобиянинг кўринишими?!
Давомини ўқиш...05.09.2024 09:09Исломофобия кучайишидаги муҳим босқич: 11 сентябрь хуружлари
АҚШ "Террорга қарши кураш" шиори билан дунёнинг барча давлатларига исломофобияни экспорт қилишга муваффақ бўлди. 2001 йил 11 сентябрда Нью Йорк шаҳридаги Жаҳон савдо марказининг эгизак миноралари ва Вашингтондаги Пентагонда содир этилган террор хуружларидан 23 йил ўтиб, дунёнинг катта қисмида мусулмонлар ва ислом динига нисбатан эҳтиёткорлик, камситиш, бегонасираш ва ҳатто душманликкача айланиб кетган ҳаракатларга зўравонлик ҳам қўшилди, дейиш мумкин.
Давомини ўқиш...14.09.2024 08:39Ҳиндистонда ресторанлар учун очиқдан-очиқ исломофобик талаб жорий қилинди
Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида ресторанлар учун барча ходимларнинг исм-шарифларини оммага кўринарли жойга жойлаштириш талаби жорий қилинди. Бу эса диний жамоалар ўртасида тез-тез содир бўлиб турадиган можароларда мусулмонларни осонгина нишонга айланишларига хизмат қилади. Айрим ресторанлар мусулмон ходимларининг хавфсизлигини ўйлаб, уларни ишдан бўшатишга мажбур бўлмоқда.
Давомини ўқиш...14.10.2024 16:48Мусулмон фаол Ғазони қўллаб-қувватлагани учун Франция қамоқхонасига тортилади
Францияда мусулмон фаол мамлакат ҳукуматини исломофобияга берилиб кетганликда очиқ танқид қилгани учун судга тортилди. Ильяс Д’Имзален «Интифада» (Исроилга қаршилик) атамасини омма олдида ишлатгани ва сионизмни танқид қилгани учун 15 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.
Давомини ўқиш...25.10.2024 11:38Британиялик ашаддий исломофоб қамалди
Британиялик ашаддий исломофоб Томми Робинсон суриялик муҳожирга қарши туҳмат иши бўйича судда ютқазганидан сўнг суд тақиқини қайта-қайта бузгани учун 18 ойга қамалди.
Давомини ўқиш...29.10.2024 10:30ЕИда мусулмон бўлиб яшаш тобора қийинлашмоқда – сўров
ЕИ асосий ҳуқуқлар агентлиги томонидан ўтказилган сўров натижаларига кўра, минтақада яшовчи қарийб ҳар икки мусулмондан бири ирқчилик ва камситиш ҳолатларига дуч келмоқда. Айниқса Европада туғилган ёш мусулмонлар ва исломий либосда юрувчи аёллар кўпроқ ирқчилик ва камситиш қурбонига айланишмоқда.
Давомини ўқиш...01.11.2024 10:28Тарихга назар: Совет Иттифоқи Исломга қарши қандай курашган?
Совет Иттифоқида Исломга қарши кўп қиррали уруш олиб борилган. Бу уруш ҳам мафкуравий, ҳам репрессив чораларни ўз ичига олган. Шунга қарамай, худосизлар ғолиб бўлишмади. Аллоҳ Таоло айтганидек: "Улар Аллоҳнинг нурини оғизлари билан ўчирмоқчи бўлурлар. Ҳолбуки, Аллоҳ, кофирлар ёқтирмаса ҳам, Ўз нурини тугал этгувчидир". ("Тавба" сураси 32-оят)
Давомини ўқиш...12.11.2024 17:02Голландиялик яҳудий журналист: мусулмонлар кўпроқ камситилмоқда
Голландиялик яҳудий журналист Ева Принс Нидерландия Европада мусулмонларга қарши кайфият (исломофобия) энг кўп тарқалган давлатлардан бири экани, улар яҳудийларга қараганад кўпроқ камситилишини маълум қилди. У яқинда Амстердамда содир бўлган воқеаларни яҳудийлар бошлагани, бироқ ҳукумат ҳодисани "антисемитизм" сифатида баҳолаганини таъкидлади.
Давомини ўқиш...18.11.2024 15:08