Мусулмон фаол Ғазони қўллаб-қувватлагани учун Франция қамоқхонасига тортилади
Францияда мусулмон фаол мамлакат ҳукуматини исломофобияга берилиб кетганликда очиқ танқид қилгани учун судга тортилди.
Ильяс Д’Имзален ижтимоий
тармоқлар ва оммавий тадбирларда сионизм ва ирқчиликни қоралаб, Фаластин халқи
ҳуқуқларини ҳимоя қилишга, Ғазодаги геноцидни тўхтатишга чақирди, деб ёзади
IslamNews.
Мусулмон фаол сионизмга қарши тинч йўл билан қаршилик
кўрсатишга эътибор қаратган бўлсада, Франция ҳуқуқ-тартибот идоралари уни
айблаш учун нимадир топдилар.
Иляс
бир неча жиноятлар,
жумладан, “миллати ёки динига кўра бир гуруҳ одамларга нисбатан нафрат ёки
зўравонлик қўзғатиш”, “жисмоний ҳужумларни қўзғатиш” ва “миллатнинг асосий
манфаатларига путур етказувчи жиноятларни қўзғатиш” бўйича айбланмоқда.
«Интифада» (Исроилга қаршилик) атамасини омма олдида
ишлатгани ва сионизмни танқид қилгани учун Иляс 15 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.