14.10.2024 16:48

Ҳиндистонда ресторанлар учун очиқдан-очиқ исломофобик талаб жорий қилинди

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида ресторанлар учун мусулмонларни исломофобларнинг осонгина нишонига айлантириши мумкин бўлган янги талаб жорий этилди. Эндиликда овқатланиш муассасалари оммага кўринарли жойга ўз ходимларининг исм-шарифларини тўлиқ рўйхат шаклида жойлаштиришлари шарт.

Ҳиндистонда аҳолининг исмлари ва фамилиялари инсоннинг маълум бир динга мансублигини аниқ кўрсатади. Уттар-Прадеш штатидаги ресторан эгалари ушбу янги қоидалар туфайли мусулмон ишчиларини ишдан бўшатишга мажбур бўлганликларини айтишди, деб ёзади Islam News сайти The Guardian нашрига таянган ҳолда.

Музаффарнагар шаҳридаги йўл бўйидаги рестораннинг 45 ёшли эгаси Муслим Рафиқнинг айтишича, полиция ундан барча ишчиларнинг исм-шарифларини ёзиб қўйишни талаб қилганидан сўнг тўрт нафар мусулмон биродарини муассасадан ишдан бўшатишга мажбур бўлган.

"Мен мусулмон ходимларимни ишдан бўшатишга мажбур бўлдим, чунки бу буйруқдан кейин уларнинг хавфсизлигидан хавотирга тушдим - деди у. – Чунки исмларни эълон қилиш бизни заиф ва жуда осон нишонга айлантиради. Масалан, диний жамоалар ўртасида тез-тез содир бўлиб турадиган можароларда биз мусулмонлар осонгина таъқибга дучор бўламиз”.

Рафиқ ва бошқа тадбиркорларнинг фикрича, бу чора радикал ҳиндуизм ғояларини тарғиб қилувчи Йоги Адитьянатха миллатчи ҳукумати томонидан амалга оширилаётган мусулмонларни иқтисодий бойкот қилиш сиёсатининг бир қисмидир.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.