18.11.2024 15:08

Голландиялик яҳудий журналист: мусулмонлар кўпроқ камситилмоқда

Голландиялик яҳудий журналист Ева Принс Европа Иттифоқи таянч ҳуқуқлар агентлигининг “Европада мусулмон бўлиш, мусулмонларнинг тажрибалари” номли ҳисоботига таяниб, Нидерландия Европада мусулмонларга қарши кайфият (исломофобия) энг кўп тарқалган давлатлардан бири экани, мамлакатдаги мусулмонлар яҳудийларга қараганда кўпроқ камситилишини маълум қилди.

Нидерландияда 30 йилдан буён мустақил журналист бўлиб ишлаётган Принснинг айтишича, "Аякс"-"Маккаби Тел-Авив" ўйини олдидан “Барча арабларни ўлдир” ва “Ғазода болалар қолмади” дея шиорларни қўшиқ қилиб куйлаган исроиллик мухлислар ҳужумга учраганидан кейин ҳукумат ҳодисаларни "антисемитизм" деб баҳолаб, мусулмонлар ва асли марокашликларни нишонга олганини билдирган.
Ўта ўнг Голландия ҳукумати Исроилнинг Ғазодаги геноцидини қўллаб-қувватлаётганини ҳамда Амстердамдаги воқеалардан мусулмонларга қарши кайфиятни кучайтириш учун фойдаланаётганини таъкидлаган Принс "Анадолу" билан суҳбатда воқеаларни баҳолади.

Нидерландиядаги сиёсий вазиятнинг ташвишли эканини тилга олган Принс "Анадолу" агентлиги билан суҳбатда: "Агар ҳозир Голландияда мусулмон бўлганимда ўзимни хавфсиз ҳис қила олмасдим. Антисемитизмнинг бу мақсадда қўлланилиши мени қаттиқ безовта қилмоқда ва шунинг учун ҳам овозимни кўтараман." - деди.

Журналистнинг фикрича, ҳозирда вазият ёмонлашмоқда. Ҳукумат мусулмонларни жамиятга етарли даражада мослашмаётганликда айбламоқда. Баъзи ташкилотлар эса ҲАМАС тарафдори бўлганликда айбланмоқда. Ҳукумат Исроилнинг Ғазодаги геноцидини қўллаб-қувватлайди. "Мен парламентдаги кўпчилик буни қўллаб-қувватлаётганини ақл бовар қилмайдиган ҳолат деб биламан." - деди у.

Принс Амстердам кўчаларида ирқчилик ва геноцидни қўллаб-қувватловчи шиорлар билан айланиб юрган исроиллик безорилардан ўз ноқулайлигини билдирди ва “Инстаграмда безориларнинг “Барча арабларни ўлдир”, "Ғазода мактаб қолмади, чунки болалар қолмади" деб бақираётгани тасвирини кўрганимда ҳайратда қолдим. Улар даҳшатли гапларни айтишди”, - деди у.

Принс ўйиннинг эртаси куни исроиллик безориларнинг ҳаддан ташқари ортиқча ҳаракатларини қораловчи хабарлар ўрнига воқеанинг "антисемитизм ҳужуми" сифатида тасвирланганидан ҳайратда қолганини таъкидлади.

"Бу қандай содир бўлиши мумкин? Безорилар айтган сўзларни қораламайсизми? дедим. Билдимки, баъзи амстердамликлар бу одамларни кўришган, аммо бунинг антисемитизмга алоқаси йўқ эди. Исроиллик безорилар айнан улар қичқирганлари ва қилганлари учун ҳужумга учраганлар", - деди у.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.