икки хил стандарт
Озарбайжон делегацияси Европа Кенгаши Парламент ассамблеясидаги фаолиятини тўхтатди
Озарбайжоннинг Европа Кенгаши Парламент Ассамблеяси (PACE)даги делегацияси тузилмадаги фаолиятини тўхтатди. “Дунёда ҳеч ким, шу жумладан, бу хонада ўтирганлар ҳам Озарбайжон билан таҳдид ва шантаж тилида гапира олмайди. PACE тарихида ҳеч қачон бу ташкилот ўзини бундай уятсиз тутмаган. Европа Парламент Ассамблеясида вужудга келган чидаб бўлмас ирқчилик, озарбайжонофобия ва исломофобия муҳитига қарамасдан, Озарбайжон делегацияси кейинги хабарномага қадар Европа Парламент Ассамблеясидаги ўзаро ҳамкорлиги ва иштирокини тўхтатишга қарор қилди”, — дейилади Озарбайжон делегацияси баёнотида.
Давомини ўқиш...25.01.2024 07:20УЕФА бош котиби Исроил футбол мусобақаларидан четлаштирилмаслигини билдирди
УЕФА бош котиби Теодор Теодоридис Исроил худди Россия сингари футбол мусобақаларидан четлаштириладими, деган саволга: “Исроил ва Россиянинг позицияси бошқа-бошқа. Исроил турнирлардан четлаштирилмайди”, ‑ дея жавоб берди
Давомини ўқиш...09.02.2024 08:20Бельгияда концлагерлардаги яҳудийлар устидан кулган собиқ депутат қамалди
Бельгия парламентининг собиқ депутати, ўта ўнгчи Дрис Ван Лангенхове яҳудийларга қарши “нафрат ва ирқчиликни қўзғатиш” айби билан бир йил муддатга қамалди. У ўзи ташкил этган ёшлар ҳаракати хабарлашув гуруҳига фашистлар рамзи (свастика) бўлган ва концлагерлардаги яҳудийлар устидан кулинган видео ва фотосуратлар жойлаштирилгани учун айбдор деб топилди.
Давомини ўқиш...13.03.2024 09:45Ҳиндистон роҳинжа қочқинларини депортация қилишни режалаштирмоқда
Ҳиндистонда қўшни давлатларда таъқибга учраган озчиликларга фуқаролик беришни кўзда тутган қонунни қабул қилинганига қарамасдан, Моди ҳукумати роҳинжа мусулмонларини депортация қилишни режалаштирмоқда. Биринчи гуруҳни депортация қилиш жараёни Мьянма бу борада ҳамкорликдан бош тортгани сабабли тўхтаб турибди.
Давомини ўқиш...28.03.2024 12:29The New York Times журналистларига “геноцид” ва “этник тозалаш” сўзларини ишлатмаслик топширилди
АҚШнинг The New York Times газетаси Исроилнинг Ғазода олиб бораётган урушини ёритаётган журналистларига “геноцид” ва “этник тозалаш” атамаларини ишлатишни чеклаш ҳамда Фаластинга нисбатан “босиб олинган ҳудуд” иборасини ишлатмасликни топширди. Шунингдек, “Фаластин” сўзини камроқ ишлатиш ва “қочқинлар чодиргоҳи” атамаларидан қочиш ҳам буюрилди.
Давомини ўқиш...16.04.2024 14:54