09.02.2024 08:20

УЕФА бош котиби Исроил футбол мусобақаларидан четлаштирилмаслигини билдирди

УЕФА бош котиби Теодор Теодоридис Исроил худди Россия сингари футбол мусобақаларидан четлаштириладими, деган саволга: “Исроил ва Россиянинг позицияси бошқа-бошқа. Исроил турнирлардан четлаштирилмайди, ‑ дея жавоб берди, дея хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, 8 февраль, пайшанба куни Яқин Шарқнинг 12 давлати Исроилнинг Фаластиндаги ҳарбий амалиёти туфайли халқаро турнирларда иштирок этишни тақиқлаб қўйишни сўраб ФИФАга мурожаат қилди. Хат УЕФА идорасига ҳам юборилган.

Аввалроқ Россиянинг Украинага қарши тажовузкорлиги бошлангани сабабли, УЕФА Россия терма жамоасига қарши санкциялар жорий қилган эди. Лекин негадир Исроилнинг Фаластинга қарши шунга ўхшаш, балки ундан ҳам қонлироқ уруши ва тажовузкорлиги ҳисобга олинмади”, ‑ дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 7 октябрдан кейин Исроил тажовузи сабабли 27 мингдан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлди, уларнинг 40 фоизи болалардир.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.