Исроилнинг гуманитар ёрдам кутаётган фаластинликларга ҳужумидан 104 киши ҳалок бўлди
Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги воизи Ашраф ал-Қудра секторда инсонпарварлик ёрдами тарқатилишини кутаётганида Исроил армияси ҳужуми натижасида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 104 нафарга, ярадорлар сони 760 нафарга етганини маълум қилди.
Ал-Қудранинг
хабарига кўра, ҳалок бўлганлар ва ярадорлар шифохоналарга етказилган.
"Тиббий гуруҳлар чекланган ресурслар билан жиддий ҳолатлар устида
шуғулланишда давом этмоқдалар", деди у.
Тонгда
Исроил кучлари Ғазо шаҳри жанубидаги Решид кўчаси Наблуси чорраҳаси яқинида
гуманитар ёрдам олиш учун кутаётган фаластинликларга зарба берди.
Гувоҳларнинг
маълум қилишича, Исроил ҳужумларида ярадор ва ўликларни олиб кетаётган тиббий
гуруҳлар ва тинч аҳоли ҳам нишонга олинган.
Ўз
навбатида, Ғазо ҳукумати Исроилнинг Ғазода тинч аҳолига уюштирган ҳужумини
“қасддан ва режаланган” деб атади. “Босқинчи армия бу одамларнинг
минтақага гуманитар ёрдам учун келганини билар эди, бироқ уларни совуққонлик
билан ўлдирди”, — дейилади хабарда.