британия
Британия ҳарбийларга соқол қўйиш тақиқини бекор қилди
Британия ҳукумати бир неча ойлик ўрганишлардан сўнг ҳарбий хизматчиларга соқол қўйишни тақиқловчи тартибни “эскирган” деб топди. Ўтказилган сўровларда 54 фоиз эркаклар соқол ёки мўйлов қўйишни афзал кўриши аниқланган. Ушбу қарордан сўнг Британия армиясида хизмат қилишни хоҳловчи ёшлар сони ортиши кутилмоқда.
Давомини ўқиш...08.04.2024 09:05Лондонда Фаластин тарафдорлари юришида икки нафар ортодоксал раввин қўлга олинди
Лондонда 15 минг киши қатнашган Фаластин тарафдорлари юриши охирида икки нафар ортодоксал яҳудий раввини “антисемитизмни қўзғатгани учун” ҳибсга олинди. Юриш ташкилотчилари полиция ҳаракатларини танқид қилди.
Давомини ўқиш...08.04.2024 11:32Британия ташқи ишлар вазири Марказий Осиё давлатларига ташрифини бошлади
Британия ташқи ишлари вазири Дэвид Кэмерон Марказий Осиё давлатлари ва Мўғилистонга ташрифини бошлади. Британия ТИВ раҳбари илк бор Тожикистон ва Қирғизистонда бўлди. Ўзбекистонга эса охирги марта 1997 йилда ташриф буюрган.
Давомини ўқиш...23.04.2024 10:53Исроил 25 фоиз британ депутатларини молиялаштиради
Британия парламентининг 180 нафар аъзоси исроиллик лоббичи гуруҳлар томонидан молиялаштирилади. Жумладан, Лейбористлар партияси етакчиси Кей Стармер 2020 йилда бўлажак умумий сайловларда иштирок этувчи бошқа бир қанча нуфузли мухолифат номзодлар билан бир қаторда 64 минг доллар олгани маълум бўлди.
Давомини ўқиш...14.06.2024 15:30Британия Ғазодаги қатлиом сабаб Исроилга қурол сотишни кескин камайтирди
Ғазодаги қатлиомдан сўнг Буюк Британия Исроилга қурол сотишни кескин камайтирди. Қайд этилишича, қурол экспорти бўйича берилган рухсатномаларнинг сони урушдан олдинги кўрсаткичга нисбатан 95 фоизга тушган. Шунга қарамай, ташқи сиёсатда ўзининг айёрона ҳаракатлари билан машҳур бўлган қироллик Ғазо секторида қирғинбарот уруш бошланганидан бери яҳудий давлатига 100 дан ортиқ қурол экспорти лицензиясини тасдиқлаган.
Давомини ўқиш...20.06.2024 08:31Британияда бошқа миллат вакилларидан 87 нафар номзод парламентга кирди
Британияда пайшанба куни бўлиб ўтган умумий сайловлардан сўнг турли этник миллатга мансуб 87 нафар парламент аъзосига парламентда вакиллик қилиш ҳуқуқи берилди. Уларнинг 66 нафари Фаластинни тан олишга ваъда берган Лейбористлар партияси аъзосидир. 2019 йилги сайловлардан бери миллий озчилик вакилларидан депутатлар сони 21 нафарга кўпайди.
Давомини ўқиш...06.07.2024 08:05Британия армияси раҳбари уч йил ичида урушга тайёргарлик кўришга чақирди
Британия Қуролли Кучлари қўмондони генерал Роланд Уокер келгуси уч йил ичида урушга тайёргарлик кўриш, 2027 йилгача британ армиясининг жанговар қобилиятини икки баробарга ошириш зарурлигини таъкидлади. Унинг фикрича, Россия, Эрон ва Хитой Британияга хавф туғдириши мумкин. “Уруш муқаррар эмас, аммо можарога тайёргарлик кўриш ва унинг олдини олиш учун вақт етарли”, деди қўмондон.
Давомини ўқиш...24.07.2024 10:25Британияда экстремистлар масжидга ҳужум қилди
Британиянинг Саутпорт шаҳрида душанба куни рақс дарсида номаълум шахс болаларга ҳужум қилди, улардан уч нафари ҳалок бўлди, бир қанчаси яраланди. Ҳужумчининг Угандадаги геноциддан қочиб, Британияда паноҳ топган оиланинг 17 ёшли ўғли амалга оширгани айтилмоқда. Ҳодисадан сўнг шаҳарда тартибсизликлар рўй берди, юзлаб ўта ўнг экстремистлар Islam Society масжидига ҳужум уюштирди.
Давомини ўқиш...31.07.2024 18:06Британияда мусулмонлар ва қора танлиларга қарши погромлар уюштирилди
Британияда “ўта ўнг қанот безорилар” томонидан мамлакат бўйлаб мусулмонлар ва қора танлиларга қарши погромлар уюштирилди - ўткинчи қора танлилар калтакланди, масжидларга ҳужумлар амалга оширилди. Бунга мусулмон бўлмаган ва Британияда туғилган қора танли ўсмирнинг болаларга пичоқ билан ҳужум уюштиргани сабаб бўлди. Мамлакат бош вазири безориларни жавобгарликка тортишга ваъда берди.
Давомини ўқиш...05.08.2024 07:39Британияда муҳожир ва мусулмонларга ҳужум қилган ўта ўнгчи намойишчилар ҳибсга олинди
Британиянинг Плимут шаҳрида муҳожирлар ва мусулмонларга қарши тартибсизликларни амалга оширган ўта ўнг гуруҳнинг олти нафар аъзоси қўлга олинди. Полиция баёнотига кўра, тўқнашувлар чоғида ирқчиликка қарши параллель ўтказилаётган намойишда радикалларни иштирокчилардан ажратиб турган полиция ходимлари яраланган.
Давомини ўқиш...06.08.2024 13:32