Ўзбекистон ва Озарбайжон биргаликда паром ишлаб чиқаради
Озарбайжон ва Ўзбекистон биргаликда паром ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Тrend.az манбаларга таяниб хабар берди.
Паромлар Ўзбекистон эҳтиёжлари учун тақдим этилади. Лойиҳа қиймати 150 миллион долларни
ташкил этади.
Томонлар,
шунингдек, транспорт ва транзит соҳасида икки томонлама ҳамкорликни
кенгайтириш учун аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқмоқда. Хусусан, омбор
инфратузилмасини биргаликда қуриш, Транскаспий йўналиши бўйича ташувларни
ривожлантириш учун қўшма корхона ташкил этиш ва бошқа лойиҳалар кўзда тутилган.
Эслатиб
ўтамиз, 22 август куни Тошкентда Ўзбекистон—Озарбайжон бизнес-форуми
бўлиб ўтди. Музокаралар якунида 2 миллиард долларлик лойиҳалар портфели
шакллантирилди.
Бундан ташқари, 23 август куни президент Илҳом Алиевнинг
Тошкентга ташрифи доирасида давлат раҳбарларининг икки мамлакат ишбилармон
доиралари вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтди. Учрашув якунида умумий қиймати
520 миллион долларлик 7 та лойиҳа ишга туширишга тайёрланди.
2023 йил августида транспорт вазирининг собиқ ўринбосари
Абдусамат Мўминов Ўзбекистоннинг Боку портидаги омбор инфратузилмасидан
фойдаланишга қизиқиши борлигини маълум қилганди. 2022 йилда Боку порти орқали юк ташиш ҳажми 904
минг тоннани ташкил этиб, бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 65 фоизга ошди.
Олдинги учрашувда Ўзбекистон ва Озарбайжон президентлари
Транскаспий йўлаги доирасида қўшма логистика компаниясини ташкил этиш, Боку ва
учинчи давлатлар портларида омборлар ва логистика марказларини қуриш
имкониятларини муҳокама қилган.